“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига деҳқон хўжалигини юритиш учун ажратиладиган ер участкаларининг ўлчамини оширишга қаратилган ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги қонун президент томонидан имзоланди.
Ер кодекси ҳамда “Деҳқон хўжалиги тўғрисида”ги қонунга киритилган ўзгартириш ва қўшимчага кўра, деҳқон хўжалигини юритиш учун чорва озуқаси экинларини етиштириш мақсадида президент қарори билан белгиланган айрим ҳудудларда 0,06 гектардан 5 гектаргача бўлган ўлчамда ер участкалари берилади.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Изоҳ (0)