• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Олмалиқда кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатадиган “хаус мастер” мутахассислари тайёрланади

    Ўзбекистонда биринчи марта 2023 йил 1 декабрдан бошлаб Олмалиқ архитектура-қурилиш техникумида кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатувчи усталарни ўқитувчи икки йиллик дастур очилмоқда. Унга бир гуруҳ ўрганувчилар танлаб олинган.

    “Замонавий иш берувчилар талаблари ва хорижлик экспертлар тавсиялари асосида тузилган ўқув дастури икки йил ичида 4-малака даражасига эга хаус мастер, яъни кўп қаватли уйларда бир нечта муҳим устачилик ишларини қила олувчи мутахассис тайёрлаймиз. Дастурга 100 фоиз давлат грант ажратган. Битирувчилар нафақат Олмалиқ ва унинг атрофидаги ҳудудлар, балки Тошкент, ҳатто чет тилни эгаллаган бўлса хорижда ҳам ушбу ўта муҳим касб билан шуғулланиши мумкин бўлади”, – дейди Олмалиқдаги техникум директори Соҳиба Мирзакаримова. 

    Бу ҳақда ушбу ташаббус ҳаётга татбиқ қилинишига сабабчи бўлган Европа Иттифоқининг Promhouse лойиҳаси якунларига бағишланган конференцияда маълум қилинди. Халқаро анжуманда Европа Иттифоқининг Қозоғистон ва Ўзбекистондаги ваколатхоналари масъуллари, Promhouse лойиҳаси ҳамкор давлатларининг ихтисослашган вазирлик ва идоралари вакиллари, соҳа мутахассислари, экспертлар иштирок этди.

    2020-2023 йилларда амалга оширилган лойиҳа давомида профессионал таълим муассасаларида соҳа учун керакли касбларга ўқитиш йўлга қўйилди, балки Training of Trainers (ToT) таълим дастури амалга оширилди. У 256 академик соатга мўлжалланган бўлиб, ўқитувчилар 9 та мамлакат Германия, Қозоғистон, Ўзбекистон, Молдова, Беларусь, Украина, Латвия, Литва ва Эстониядан жалб қилинди. Дастурда лойиҳанинг ҳамкор мамлакатлари уй-жой хўжалигининг 1300 га яқин мутахассислари иштирок этди. Тренинг “уй-жойларни бошқариш”, “рақамлаштириш”, “турар жой биноларида энергия самарадорлиги”, “уй устаси”, “касбий тайёргарликни ташкил этиш”, “коммуникация” модуллар бўйича ўтказилди. 

    Лойиҳанинг кўплаб иштирокчилари минтақавий тажриба алмашишни (3 та конференция, Қозоғистон ва Ўзбекистонга 2 та таълим сафари, Германия ва Эстонияга 2 та таълим сафари) ижобий эътироф этди. Лойиҳа уй-жой соҳасида тажриба алмашиш Марказий Осиё учун қанчалик муҳимлигини кўрсатгани алоҳида таъкидланди.

    “Томдан чакки ўтиши, сув ва канализация қувурларидаги носозликлар, лифт ишламай қолиши. Кўп қаватли турар-жой биноларида кузатиладиган шу каби ҳолатлар уйларни бошқарувчи компаниялар томонидан бартараф қилиниши керак. Собиқ совет мамлакатларида бундай ширкатларни аҳоли вакилларидан иборат жамоа юритади”, – дейди Шарқий Европада Уй-Жой Ташаббусининг (IWО) (Германия) Марказий Осиё бўйича лойиҳа директори Лариса Шреккенбах. Европа Иттифоқининг куни кеча якунланган уч йиллик Promhouse лойиҳасига консултантлик қилган германиялик экспертга кўра, муаммолар ва зиддиятлар кам бўлиши, аҳоли қулай ва ташвишсиз уйда яшаши учун коммунал хўжалиги ходимлари профессионал бўлиши, ўз вазифасини бажариш учун махсус билим ва компетенсияларга эга бўлиши зарур.

    “Бу каби Европа лойиҳалари кўпроқ бўлиши керак. Promhouse нафақат Германиядан, балки 90 йилларда уй-жой фондида Ўзбекистондагига ўхшаш ҳолатда бўлган Шарқий Европа мамлакатларидан тажриба ва ноу-хауларни ўзлаштириш имкониятини беради, – дейди Ўзбекистондаги кўп қаватли уйларга оид энг йирик ассосиация бўлмиш Uyushma.uz раҳбари Раҳима Ортиқова. – Бу соҳада амалга ошириладиган ишлар ҳали кўп. Мавжуд эҳтиёж ва Ўзбекистондаги мутасаддиларнинг хайрихоҳлиги, хорижлик ҳамкорларнинг қўллови билан ҳар бир инсон учун энг муҳим мавзу – уйларимиз аҳволи яхшилигига хизмат қиладиган мутахассисларни тайёрлашда давом этамиз”.

    Лойиҳа якунларига бағишланган конференцияда мутахассислар кўп қаватли уйларни бошқариш соҳасидаги кадрлар масаласи йўлаклардаги энг фаол қўшниларга масъулиятни юклаб қўйиш орқали эмас, техникум ва университетларда уларни тизимли тайёрлаш, салоҳиятни оширувчи ўқув дастурлари орқали ҳал қилиниши кераклигини алоҳида таъкидлади.

    09.11.2023, 21:30   Изоҳ (0)   5275
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шуҳрат Вафоев Стратегик ислоҳотлар агентлиги бош директори лавозимидан озод этилди

    09.11.2023, 20:51

    “Светофорни қулатган пайтларимиз ҳам бўлди”. Механизаторликни эгаллаган фаррош аёллар ҳикояси (видео)

    09.11.2023, 20:45

    Президент яна куз-қиш мавсумида газ таъминотини яхшилаш масалаларига тўхталди

    09.11.2023, 20:25

    Тошкентда бир ой давомида 36 марта тезликни оширган ҳайдовчига жами 15,5 млн сўм жарима белгиланди

    09.11.2023, 19:51

    Қишлоқ хўжалиги лойиҳаларига бериладиган кредитлар муддати 3 йиллик имтиёзли давр билан 15 йилгача узайтирилади

    09.11.2023, 19:30

    Рақобат қўмитаси раиси эгаллаб турган лавозимидан озод этилиши мумкин

    09.11.2023, 19:24
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз




    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди

     

    Тавсия этамиз

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    UFC оn ABC 9. Богдан Гусков Никита Крилов устидан ишончли ғалабага эришди (видео)

    Спорт | 27 июл, 12:30

    “Трампнинг сабр косаси тўлмоқда” — АҚШ давлат котиби

    Дунё | 27 июл, 11:53

    Мўйноқдаги кондан ҳам газ сизиб чиқди (видео)

    Ўзбекистон | 27 июл, 11:38

    Ўзбекистоннинг айрим жойларида ҳафта бошида ёмғир ёғиши мумкин

    Ўзбекистон | 27 июл, 11:25

    Тошкентдаги 59 та объектда қурилиш ишлари бутунлай тўхтатилиб, электр таъминотидан узилди

    Ўзбекистон | 27 июл, 10:50

    Ички ишлардан пенсияга чиққанлар пул эвазига ҳуқуқбузарликлар профилактикасига жалб этилади

    Ўзбекистон | 27 июл, 10:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.