• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +22°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Светофорни қулатган пайтларимиз ҳам бўлди”. Механизаторликни эгаллаган фаррош аёллар ҳикояси (видео)

    Наманганда 5 нафар аёлдан иборат механизаторлар жамоаси мавсум давомида 100 тоннадан ортиқ пахта теришга улгурди. Уларнинг барчаси бу касбни эгаллагунга қадар корхонанинг хўжалик бўлимида ишлаётган фаррошлар эди, дея ҳикоя қилади аёллар билан ҳамсуҳбат бўлган «Дарё” мухбири Азизбек Абдувалиев.

     “Устозлардан дакки эшитиб, охири уддалаб кетдик”

    Учқўрғон туманида “Узтекс” корхонаси хўжалик бўлимида фаррош бўлиб ишлардик. Корхона раҳбарияти бизни чақириб, механизаторликка ўқишни тавсия қилди. Тўғриси, бу биз учун кутилмаган таклиф бўлди. Олдин ўзимиз муҳокама қилдик, кейин оила аъзоларимиз билан маслаҳатлашдик. Танлов асосида шу касбга уқуви борлар саралаб олинди.

    Фото: Асилбек Абдувалиев

    Уч ой давомида ҳам ўқидик, ҳам амалиёт бўлди. Трактор, комбайн бошқардик. Қийинчиликларни айтманг: тормоз ўрнига газни босиб юборган, бетон ариққа қараб кетиб қолган, ҳатто светофорни уриб юборган пайтларимиз бўлди. Бунинг учун яхшигина дакки ҳам эшитдик.

    Устозларимизнинг қўллаб-қувватлаши, уйдагиларнинг далдаси билан 15 сентябрдан далага чиқдик. Комбайн замонавий, бошқариш учун жуда қулай. Кабинасида барча шароитлар, ҳатто кондиционер ҳам бор, ишлаб чарчамайсиз.

    Турсуной Охунованинг издошлари

    Мавсум давомида ҳар биримиз машиналаримизда ўртача 25 тоннадан пахта тердик. Рағбат ҳам шунга яраша бўлди: олдинлари, фаррош сифатида ишлаб юрганимизда 2 миллион сўмдан маош олган бўлсак, механизаторликда бу кўрсаткич 5 миллион сўмга чиқди. Вилоят ҳокимининг ўзи далага келиб, фаолиятимиздан хурсанд бўлиб, ҳар биримизга телевизор совға қилди.

    Фото: Асилбек Абдувалиев

    Телевидениедан келиб, биз ҳақимизда кўрсатув ва лавҳалар қилиб кетишганидан сўнг машҳур бўлганимизни кўрсангиз. Ишдан қайтаётсак, “ана, Турсуной Охунованинг издошлари келишяпти” дейишади. Бозор-ўчарга чиқсак ҳам танийдиган бўлишди. Олдимизга қанча аёллар келиб, “биз ҳам ўқисак, ўргансак бўладими?” деб маслаҳат сўраб кетишди.

    Фото: Асилбек Абдувалиев

    Шу баҳона автомобиль минишни ҳам ўрганиб олдик. Энди ўзимиз бемалол машина олишимиз ҳам мумкин.

    “Трактор ва комбайн бошқаришни ҳозирдан соғиняпмиз”

    Бригадада 5 нафар аёл бўлсак, шундан уч нафарининг отаси тракторчи бўлган. Биз бу касбнинг машаққатларини кўриб катта бўлганмиз десак ҳам бўлади. Масалан, Гулнора Акрамованинг отаси 20 йил трактор минган, икки акаси ҳам тракторчи. Одина Жўраеванинг отаси эса 40 йил давомида трактор бошқарган, ўзи эса оиладаги 7 нафар қизнинг кенжаси.

    Фото: Асилбек Абдувалиев

    Буойша Исроилова ҳам отасининг тракторида боғча-мактабга қатнаб катта бўлган. Уларнинг оилалари механизаторликни эгаллаб, ота касбини давом эттираётган яқинларидан қанчалик фахрланишини тасаввур ҳам қилолмайсиз.

    Фото: Асилбек Абдувалиев

    Пахта йиғим-терим мавсуми ҳам якунланди ва биз яна эски иш жойимизга қайтдик. Ишонинг, трактор ва комбайнларимизни ҳозирдан соғинишни бошладик. Келгусида сафимиз янада кенгаяди, механизаторлик эса доимий касбимизга айланади, деган умиддамиз.

    09.11.2023, 20:45   Изоҳ (0)   11271
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Президент яна куз-қиш мавсумида газ таъминотини яхшилаш масалаларига тўхталди

    09.11.2023, 20:25

    Тошкентда бир ой давомида 36 марта тезликни оширган ҳайдовчига жами 15,5 млн сўм жарима белгиланди

    09.11.2023, 19:51

    Қишлоқ хўжалиги лойиҳаларига бериладиган кредитлар муддати 3 йиллик имтиёзли давр билан 15 йилгача узайтирилади

    09.11.2023, 19:30

    Рақобат қўмитаси раиси эгаллаб турган лавозимидан озод этилиши мумкин

    09.11.2023, 19:24

    Магнит бўрони организмга қанчалик таъсир қилади? Табобат академияси раиси тушунтириш берди

    09.11.2023, 19:09

    09.11.2023, 19:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    Ўзбекистон | 16 август, 23:46

    Грецияда 4 кун ичида 242 та ўрмон ёнғини содир бўлди (видео)

    Дунё | 16 август, 23:39

    Мадонна 66 ёшда: бутун умр отасининг розилигини излаган ва жаннатдан ҳайдалишдан қўрққан қизалоқдан поп маликаси бўлишгача босиб ўтилган йўл

    Мусиқа | 16 август, 23:26

    АҚШ ғазоликлар учун виза беришни тўхтатди

    Дунё | 16 август, 23:15

    Афғонистонда соқол олган эркаклар ҳибсга олинмоқда

    Дунё | 16 август, 22:55

    Суперлига. “Насаф” “Шўртан”ни ишончли ҳисобда мағлубиятга учратди 

    Спорт | 16 август, 22:44

    “Жамият билан давлат ўртасида мулоқот йўқ” — Абдулла Абдуқодиров Ўзбекистон ривожи учун нималар муҳимлиги ҳақида

    Ўзбекистон | 16 август, 22:34
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.