Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида автобус билан тўқнашган Cobalt ёниб кетди. Вилоят ИИББ ахборот хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди.
Унга кўра, 8 ноябрь куни соат тахминан 07:20 ларда Олмалиқ шаҳар Тотувлик ва Эҳтиром кўчалари кесишган чорраҳада (24 ёшли ҳайдови А.Ғ. бошқарувида бўлган) Cobalt ва (56 ёшли ҳайдовчи С.С. бошқарувида бўлган) Isuzu автобуси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
ЙТҲ натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Cobalt транспорт воситасининг мотор қисмида қисқа туташув содир бўлиши оқибатида автоулов қисман ёнган. Ёнғин қисқа муддат ичида ҳудудий ФВБ томонидан бартараф этилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ИИББ ЖХХ ЙҲХБ томонидан суриштирув олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)