Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида Gentra тўлиқ ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.
Унга кўра, ҳолат 1 август куни соат 15:30 ларда Бўстонлиқ тумани ҳудудидан ўтган 4Р12 Бектемир—Чорбоғ автомобиль йўлининг 49-километрида содир бўлган. 1971 йилда туғилган Тошкент шаҳрида яшовчи Қ.Б. бошқарувидаги Gentra электр жиҳозларида содир бўлган қисқа туташув натижасида ёнғин чиққан ва автомобиль тўлиқ ёниб кетган.
Ушбу ёнғин натижасида ҳаракат иштирокчиларининг ҳеч бирига зиён етмаган.
Изоҳ (0)