Исроил армияси ҲАМАСнинг қурол-яроғ бўлими раҳбари Моҳсен Абу Зин йўқ қилинганини эълон қилди. Бу ҳақда BBC рус хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Абу Зин стратегик ўқ-дорилар ва ракеталар ишлаб чиқаришга масъул бўлган. Эрталабки брифингда Исроил армияси Ғазо секторида ҲАМАС инфратузилмасига ҳаво ҳужумларини мувофиқлаштиришни давом эттираётганини айтди.
Ўз навбатида, ҲАМАС вакиллари тунда Исроил самолётлари томонидан турар жой бинолари ўққа тутилганини айтди. Фаластиннинг WAFA ахборот агентлиги тунда Ғазо шаҳри ва анклавнинг бошқа қисмларида ўнлаб тинч аҳоли ҳалок бўлганини маълум қилди.
Исроил армияси ҳозирча бу айбловларга изоҳ бермаган. Сўнгги ҳафталарда Исроил ҳарбийлари Ғазо аҳолисини жанубий ҳудудларга эвакуация қилишга чақирмоқда, минглаб одамлар ҳамон Ғазо шимолида қолмоқда. Исроилнинг айтишича, ҲАМАС жангарилари аҳолига эвакуация қилмасликни маслаҳат бермоқда.
Изоҳ (0)