ҲАМАСнинг “Ал-Қассам” бригадалари Ғазо секторида қуруқликдаги операция бошланганидан бери Исроилнинг 136 та ҳарбий техникасини йўқ қилди, дея хабар қилди гуруҳ матбуот котиби Абу Убайда.
“Исроилнинг Ғазо секторига қуруқликдан бостириб кириши бошланганидан бери Исроилнинг 136 та ҳарбий техникасини тўлиқ ёки қисман йўқ қилдик”, — деди Абу Убайда ўзининг видеомурожаатида.
Аввалроқ ҲАМАС гуруҳи Сиёсий бюроси аъзоси Усама Ҳамдан АҚШни уруш тугаганидан кейин Ғазо секторини ким бошқариши ҳақида Исроил билан бирга иллюзияларга берилишни бас қилишга чақирганди.
“Биз президент Байден ва унинг маъмуриятига мурожаат қиламиз: тажовуздан кейин Ғазони бошқариш ҳақидаги иллюзияларни бас қилинг. Халқимиз ғалаба қозонади, бунга шубҳа йўқ”, — деди Ҳамдан.
Изоҳ (0)