Украина Қуролли Кучлари бош қўмондони, генерал Валерий Залужнийнинг ёрдамчиси, 39 ёшли Геннадий Частяков ҳалок бўлди. Бу ҳақда генералнинг ўзи Telegram’даги канали орқали маълум қилди.
Қайд этилишича, 6 ноябрь куни Частяков туғилган кунини нишонлаётганида портлатиб юборилган.
“Украина Қуролли Кучлари ва шахсан мен учун таърифлаб бўлмайдиган оғриқ ва оғир жудолик. Бугун, фожиали тарзда, ўз туғилган кунида ёрдамчим ва яқин дўстим, майор Геннадий Частяков оиласи даврасида ҳалок бўлди. Совғалардан бирида номаълум портловчи қурилма ишга тушди. Геннадийнинг рафиқаси ва тўрт фарзанди қолди. Оиласига чуқур ҳамдардлик билдираман”, — деб ёзади Залужний.
Залужнийнинг таъкидлашича, мазкур ҳодисага боғлиқ сабаб ва ҳолатлар суд тергови давомида аниқланади.
“Украина ҳақиқати” нашрининг ёзишича, Частяков уйига алкогол ва граната кўринишидаги рюмкалар солинган совға пакетини олиб келган. Портлаш совғани очиш вақтида рўй берган.
Изоҳ (0)