• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Украина Исроилни қўллаб-қувватлаши хавфли оқибатларга олиб келади — WP

    ҲАМАС ташкилотига қарши урушда қатъий ва сўзсиз Исроил томонида бўлган Украина араб давлатларининг ёрдамини йўқотиш хавфи бор. Бу ҳақда Тhе Washington Post мақола эълон қилди.

    Фото: AFP

    Украина президенти Владимир Зеленский биринчилардан бўлиб ҲАМАС ҳужумини кескин қоралаб, уни Россия билан солиштирган. Зеленский Россия ва ҲАМАСнинг Эрон билан алоқаларини эслатган. Аммо сўнгги пайтларда араб давлатлари ва Туркия Исроилни қоралаб, Ғазо секторидаги аксилтеррор амалиётини чеклашни талаб қилишда фаоллаша бошлади. Уларга бошқа ислом давлатлари ҳам қўшилди.

    Уларнинг барчаси Исроилни кўпроқ агрессив Россияга ўхшатади. 

    “Зеленский ҳам худди шундай параллелликни олиб бориши керак”, — дейди айрим таҳлилчилар.

    Мутахассисларнинг қайд этишича, умуман олганда, мусулмон давлатлари 7 октябрдан бошлаб Украинани бутунлай унутиб, Исроил урушига ўтган.

    “Аммо мусулмон ва араб давлатлари билан зиддият Киев олдида турган хавф-хатарлардан бири бўлиб, ҳозир дунё эътиборини Яқин Шарқдаги янги урушга қаратишга, шунингдек, Вакиллар палатаси АҚШнинг ҳарбий ёрдамини талаб қилишига қарши кураш олиб бориши керак”.

    Баъзи экспертларнинг таъкидлашича, Исроил аллақачон Украинани кўпроқ қўллаб-қувватламаслигини аниқ айтган.

    Яқин Шарқ институтининг тинчлик ўрнатиш бўйича эксперти Ранда Слим, қисман Россиянинг Сурия устидан назорати туфайли Исроилнинг Москва билан муносабатларини сақлаб қолишдан бошқа чораси йўқлигини айтди. У Исроил ҲАМАС ҳужумидан кейин Зеленскийнинг ташриф буюриш таклифини рад этганига ишора қилди.

    Зеленскийнинг исроилпараст позицияси “мантиққа тўғри келмайди”, деди Слим ва кўплаб араб ва мусулмон давлатлари Исроил ва Украинадан кўра агрессив ҳарбий кучлар сифатида Исроил ва Россия ўртасидаги ўхшашликни кўришини қўшимча қилди.

    “Араб минтақаси Байденнинг Россия ва ҲАМАСни таққослаб айтганларини қабул қилмоқчи эмаслар. Улар Россия ва Исроилни қурбонлар сони ва тинч аҳолига ҳужумлар бўйича кўпроқ солиштиради.
    Агар Зеленский Россия Украинада қилаётган ишни Исроил Ғазода қилаётганини айтишга тайёр бўлса, кўпроқ дўстлар орттирган бўларди. Аммо, Украина бунга тайёр ёки тайёр эмаслигини кўрмаяпман”, — таъкидлади Слим.

    ҲАМАС ҳужуми ҳақидаги хабар биринчи марта пайдо бўлганида, Зеленский ва унинг жамоаси ҲАМАСни Россия билан таққослаб, украиналиклар исроилликларга “нима бўлаётгани ҳақида алоҳида тушунчага эга”лигини айтган.

    Фақат 10 кундан кейин Зеленский тинч аҳолини ҳимоя қилиш ва кескинликни пасайтириш зарурлигига чақириб, билвосита Ғазонинг бомбардимон қилинишига ишора қилган.

    Айни пайтда, Зеленский Ғазода минглаб фаластинлик тинч аҳоли ва камида 21 нафар Украина фуқароси ҳалок бўлганига қарамай, Исроил зарбаларини танқид қилишдан йироқ.

    Украина ва Россия ўртасида ҳарбий асирлар алмашинуви ва Россиянинг Украина дон экспортини блокадаси каби масалалар бўйича музокараларда муҳим рол ўйнаган Туркия ва Қатар ташқи ишлар вазирлари Ғарбнинг иккиюзламачилигини даъво қилиб, қўшма баёнот берди.

    “Тинч аҳолининг ўлдирилишини бир контекстда қоралаб, бошқа нуқтаи назардан оқлаш жоиз эмас”, — деди қатарлик Муҳаммад бин Абдулраҳмон ат-Тани. Туркиялик Ҳоқон Фиданнинг қўшимча қилишича, Ғарбнинг Ғазодаги қотилликларни қораламагани “жуда жиддий икки томонлама стандартдир”.

    CNN телеканалига берган интервьюсида Иордания қироличаси Рания ҳам буни кескин танқид қилган.

    “Бизга бир оилани, бутун бир оилани қурол билан ўлдириш нотўғри, лекин уларни отиб ўлдириш жоиз, деб айтишяптими?”

    Бошқа экспертларга кўра, Зеленскийнинг таққослаш ҳаракатлари араб мамлакатлари билан резонанслаша олмайди. Украина араб дунёси учун “ҳеч қачон биринчи ўринда бўлмаган”, дейди Украина-араб муносабатлари ҳақида ёзган Райс университети ходими Кристиан Улричсен. “Бу уларга тегишли бўлмаган можаро”.

     “Менимча, ҳозир Яқин Шарқда ҳеч ким Украина ҳақида ўйламайди”, — деди Улричсен.

    Шу ҳафта охирида Украина ўзининг “тинчлик режаси”ни глобал қўллаб-қувватлашга қаратилган музокараларнинг учинчи раундига мезбонлик қилиши керак эди. Бу Россия қўшинларини босиб олинган Украина ҳудудидан бир томонлама олиб чиқиб кетиш ва Украина ҳудудий суверенитетини тўлиқ тиклашни талаб қилади.

    Август ойида Жиддада Саудия Арабистони мезбонлик қилган ва деярли барча йирик бирлашган кучлар делегатлари иштирок этган Украина тинчлик формуласининг биринчи йиғилишидан фарқли ўлароқ, Саудия расмийларининг ушбу ҳафта охири Малтадаги тадбирида иштирок этиши номаълум.

    “Сўнгги кунларда Исроил—Фаластин можаросини ҳал қилиш учун икки давлат қарорига қайтишга чақиришда Россияга қўшилган Хитой Малтадаги тадбирда қатнашмади”, — деб хабар беради Bloomberg.

    Туркия Малтага делегация жўнатмоқчи эди, бироқ сўнгги кунларда Туркия президенти Исроилга қарши кескин гапирди ва ҲАМАСни қаршилик ҳаракати сифатида таърифлади — бу Зеленскийнинг позициясидан кескин фарқ қилади.

    30.10.2023, 17:24   Изоҳ (0)   19720
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Зеленский: “Россия ҲАМАС ҳаракатларини қўллаб-қувватлаётган давлатлардан бири”

    10.10.2023, 19:59

    Исроил Зеленскийнинг ташрифини ҳозир бевақт деб ҳисоблагани учун рад этди — ОАВ

    16.10.2023, 20:30

    “Россия ва ҲАМАС бир хил” — Европа Комиссияси раҳбари Урсула фон дер Ляен

    20.10.2023, 15:43

    “Душман буни яхши билади”: Зеленский Россияни огоҳлантирди

    25.10.2023, 21:15

    Исроил Россияни яҳудийларнинг хавфсизлигини таъминлашга чақирди

    30.10.2023, 14:30

    Россияда ўзбекистонлик ҳайдовчи пиёдани уриб, унинг ўлимига сабаб бўлди

    30.10.2023, 12:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00

    iPhone эгаларини Android фойдаланувчиларига қараганда интернетда алдаш осонроқ — тадқиқот

    Лайфстайл | 2 август, 21:45

    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда

    Реклама | 2 август, 20:15

    Камбоджа Трампни тинчлик бўйича Нобель мукофотига номзод сифатида кўрсатди

    Дунё | 2 август, 21:25

    Божхона қўмитаси Қирғизистон чегарасида тирбандлик юзага келишидан огоҳлантирди

    Ўзбекистон | 2 август, 21:00

    Трамп Оқ уйда ҳашаматли тантаналар зали қуриб, уни АҚШга совға қилмоқчи

    Лайфстайл | 2 август, 20:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.