Навоий вилоятида фуқаро ўз енгил автомашинасини ариқдаги сувга ювгани учун жаримага тортилди. Бу ҳақда вилоят экология бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Нурота тумани экология бўлими давлат инспекторлари томонидан олиб борилган навбатдаги тезкор рейд тадбири давомида “Орасой” маҳалласида яшовчи фуқаро Ш.Б ўз бошқарувидаги енгил автомашинасини “Алишер Навоий” МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи ариқдаги сувга ювиб, сувни ифлослантиргани аниқланди.
Ушбу ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 72-моддасининг 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 990 минг сўм жарима белгиланди.
Изоҳ (1)
Boylar basseynlarini har kuni toza suv bilan to'ldirganda ariqdan utayotgan suvdan mashinasini yuvgan fuqaroga jazolanishi juda adolatdan va insofdandir)))