Навоий вилояти Томди туманида эчкиси кўчатга шикаст етказгани учун эркак жаримага тортилди. Бу ҳақда вилоят Экология бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Унга кўра, Томди тумани Экология бўлими давлат инспекторлари ҳамда Миллий гвардия ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган назорат рейд тадбирлари давомида фуқаро С.Т.га тегишли бўлган бир бош эчки томонидан “Шарқ” ОФЙда жойлашган “Шарқ боғдорчилик” ширкати ҳудудида куз мавсумида экилган бир дона дарахт кўчатига ўсишдан тўхтамайдиган даражагача шикаст етказилгани аниқланди.
Ушбу ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 79-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 1 миллион 650 минг сўм жарима ва 990 минг сўм табиатга етказилган зарар белгиланди.
Изоҳ (0)