Финляндияда 2,5 миллион евродан ортиқ қийматга эга Европа Иттифоқи санкциялари остида қолган россиялик олим ва тадбиркор Борис Алешиннинг мулки ҳибсга олинди. Бу ҳақда “РИА Новости” хабар берди.
“Европа Иттифоқи санкциялари остидаги россиялик тадбиркор Борис Алешиннинг курорт мулки Киркконуммидаги қарзларни ундириш агентлиги томонидан ҳибсга олинди. Ҳибсга олиш сентябрь ойида Ташқи ишлар вазирлиги талабига биноан амалга оширилган”, — дейилади хабарда.
Ушбу қарорга мувофиқ, Алешиннинг қиймати 2,5 миллион евродан ортиқ бўлган иккита мулки мусодара қилинган. Унга тегишли кўчмас мулк, хусусан, суд ижрочисининг рухсатисиз гаровга қўйилиши ёки бегоналаштирилиши мумкин эмас.
Июнь ойида Евроиттифоқ 68 ёшли Алешинни Украинадаги уруш билан боғлиқ санкцияларга қўшди. Европа Иттифоқи расмийларига кўра, москвалик тадбиркор ва олим Россия мудофаа саноати билан боғлиқ бир қанча компанияларда ишлайди. У бирлашган авиация корпорациясининг маслаҳатчиси бўлиб, унинг шўба корхоналари Россия ҳарбийлари томонидан фойдаланиладиган “МиГ” ва “Сухой” қирувчи самолётларини ишлаб чиқаради.
Алешин, шунингдек, “Кронштадт” гуруҳи директорлар кенгаши раиси. Бу компания Россия томонидан фойдаланиладиган Orion дронларини ишлаб чиқаради.
Изоҳ (0)