Миср ҳукумати томонидан Ўзбекистон учун инсонпарварлик ёрдами тариқасида ажратилган гепатит C га қарши “Софосбувир-400мг” дори воситасининг навбатдаги туркуми Тошкентга жўнатилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА.
Таъкидланишича, ушбу лойиҳа Ўзбекистон президентининг Мисрга амалга оширган расмий ташрифи давомида эришилган келишувлар ҳамда давлат раҳбарининг гепатит C га чалинган беморларни 100 фоиз давлат ҳисобидан даволаш бўйича ташаббуси ижроси доирасида амалга оширилмоқда.
Миср ҳукумати томонидан инсонпарварлик ёрдам сифатида ажратилган гепатит C га қарши “Софосбувир-400мг” дори воситаларининг 17-партияси 4 ноябрь куни Uzbekistan Airways авиакомпанияси кўмагида Шарм аш-Шайхдан Тошкентга етказиб берилди.
Ушбу дори воситаларини етказиб бериш 29 апрель куни бошланганди. 21 октябрь куни дориларнинг 16-партияси етказиб берилганди.
Изоҳ (0)