Ўзбекистонда октябрь ойида 6 миллион 105 минг литр нефть маҳсулотларининг сифатсизлиги аниқланди, деб хабар бермоқда “Ўзэнергоинспекция” матбуот хизмати.
Маълум қилинишича, Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзэнергоинспекция”нинг назорат-кимё лабораториялари томонидан нефть маҳсулотлари бўйича олиб борилган сифат назорати тадбирлари давомида 91 ҳолатда 6 миллон 105 минг литр нефть маҳсулотлари сифатсизлиги аниқланиб, сотувга чиқарилишининг олди олинди.
Инспекция томонидан аниқланган камчиликлар тезда бартараф этилиши бўйича масъулларга кўрсатмалар берилиб, уларнинг бажарилиши назоратга олинди.
Маълумот учун, Ўзбекистонда сифатсиз бензин сотган ва нархни асоссиз оширган қатор АЁҚШларга бензин харид қилишга чекловлар ўрнатилган.
Изоҳ (0)