• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Маданият вазирининг ўринбосари “Х-фактор” шоусини танқид қилди. Шоу ташкилотчилари танқидларга муносабат билдирди

    Ўзбекистон маданият вазири ўринбосари Баҳодир Аҳмедов бир гуруҳ санъаткорлар билан ўтказган йиғилишида “Х-фактор” лойиҳасини танқид қилиб ўтганди. Унда кўрсатувнинг савияси, айтилаётган қўшиқлари ва ҳакамлар ҳайъати аъоси Иброҳим Аҳмедовнинг хатти-ҳаракатлари ҳақида сўз борганди.

    Фото: Скриншот

    — Иштирокчи бир пайтлар “зона”нинг ашулалари дейиладиган қўшиқларини ижро этиб ўтирибди, биттаси шляпани кийиб олиб, ура деб қўллаб-қувватлаяпти, — деганди вазир ўринбосари Баҳодир Аҳмедов.

    Унинг сўзларини хонанда Шуҳрат Дарё ҳам қўллаб-қувватлаб, бу кўрсатувни кўриб, ўзбек санъати ва миллати учун ачингани ҳақида айтиб ўтганди.

    Бу фикрлар ижтимоий тармоқларда кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлганидан кейин телеканал ўзининг Instagram профилида бунга муносабат билдириб ўтди.

    Биринчидан, “Х-фактор” танлов эмас, аксинча, ҳаваскор ижрочилар ўртасидаги глобал шоу ҳисобланади. Мазкур шоуда қатнашчиларнинг вокал имкониятлари билан бирга уларни саҳнада шоу ярата олиши, ҳакамлар ва томошабинлар эътиборини ўзига қарата олишига ҳам баҳо берилади.

    Фото: Instagram / @_ibrokhimakhmedov_

    Иккинчидан, “Х-фактор” шоу-формати халқаро формат бўлиб, Ўзбекистонда биринчи марта мазкур лойиҳа ФTV телеканали томонидан Буюк Британиянинг “Фремантле Медиа” компаниясидан харид қилинган лицензия асосида тасвирга олинмоқда. Шоу дунёнинг 56 давлатида қандай шартлар асосида суратга олинган бўлса, Ўзбекистонда ҳам айнан лойиҳанинг умумий ва ягона сценарийси асосида тасвирга олинади.

    Учинчидан, юқорида айтиб ўтилганидек, “Х-фактор” шоусининг ягона ва асосий шарти профессионал бўлмаган ҳаваскорлар иштирок этишидир ва бундай қатнашчиларга уларнинг миллати, келиб чиқиши ёки қарашларига асосланган ҳеч қандай чекловлар мавжуд эмас. Эслатиб ўтамиз, “Х-фактор” глобал шоу ва Ўзбекистон кўп миллатли мамлакат, бу шоуда барча миллатга мансуб иштирокчилар эркин қатнашишлари, ўз тилларида ва хорижий тилларда қўшиқ куйлашига ҳеч ким тўсқинлик қилишга ҳаққи йўқ.

    Тўртинчидан, “Х-фактор” шоуси қатнашчилари ҳакамлар томонидан “Ҳа” ёки “Йўқ” деган овоз бериши асосида баҳоланади. Маданият вазирлигининг мулозими таъкидлаганидек, иштирокчилар 10 баллик системада баҳоланмайди ва умуман баллар ишлатилмайди. Шунинг учун, вазир ўринбосари , “Х-фактор” шоусининг ҳеч бўлмаганда 1 та эпизодини тўлиқ кўриб чиқиши ва шундан кейин фикр билдиришини тавсия қиламиз.

    Бешинчидан, шоунинг иштирокчиларидан бири ҳақида Баҳодир Аҳмедов фикр билдирар экан, “Зонани ашуласини айтиб ўтирибди, ҳакам бўлса уни олқишламоқда”, — деди. Ваҳоланки, иштирокчининг рэпертуаридаги қўшиқларга эътибор берадиган бўлсангиз, у ерда: “Ўзбекистон гулзор”, “Истасанг, бу фалакдан ойни олиб бераман” ва бир нечта хориж эстрадаси қўшиқларига пародия қилиб куйланган. Вазир ўринбосари эса шансон билан ўзи айтаётган йўналишни фарқлай олмайдими?!

    Олтинчидан, Баҳодир Аҳмедов ҳакамлар ҳақида гапириб, “Шляпада ўтирвоган ўзича, ор-номуси йўқ, ўзи жонли айта оладими, қўшиқ айта оладими, баҳо бериб ўтирибди, ўла”, — деган сўзларни ишлатиб, шоу ҳакамлари, ижодкорлари ва барча тасвирга олиш жамоасининг шахсиятига тегадиган гапларни ҳам айтган.

    Вазир ўринбосарига ФTV телеканали эслатиб ўтмоқчики, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига асосан шахсларнинг шахсияти, ор-номуси ва обрўсига путур етказиш, ҳақоратлашга йўл қўйилмайди.

    ФTV телеканали жамоаси юқоридаги вазир ўринбосари томонидан билдирилган фикрларни ўринсиз, бутун телеканал жамоаси ва лойиҳа иштирокчиларига ҳурматсизлик деб ҳисоблайди, — дейилади хабарда.

    04.11.2023, 10:22   Изоҳ (0)   83753
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Уларнинг тўйлардан катта пулни олиб кетиши бизни ранжитарди». Муножот Йўлчиева фонограммада куйлайдиган ҳамкасблари ҳақида (видео)

    22.09.2021, 17:56

    “Ўттиз йилдан буён шу тизимда ишлаётган бўлсам, ҳали бундай иш бўлмаган” — вазир ўринбосари Баҳодир Аҳмедов маданият ва туризм бўлимларига Damas берилиши ҳақида

    04.07.2023, 13:53

    “Халқлар дўстлиги”да бўш кун йўқ, директори эгаллаб олган”. Муножот Йўлчиева концерт беролмаётгани ва муаллифлик ҳуқуқи ишламаётганидан нолиди

    03.11.2023, 16:50

    Клиплардаги роллари билан танилган Ботир Мўминов нега экранларда кўринмаяпти? (фото)

    02.11.2023, 16:53

    Шер позитив номи билан танилган блогер Шерзод Мамадалиев Фарғонада калтакланди 

    02.11.2023, 14:24

    11 ёшидан тўйларда қўшиқ куйлайдиган, оғир жудоликни бошдан кечирган ва беш йил давомида зўравонликка учраган Ирода Искандарова 51 ёшда (фото, видео)

    01.11.2023, 17:04
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Конго ҳарбий прокурори собиқ президент Кабилага ўлим жазоси берилишини талаб қилмоқда

    Дунё | 23 август, 15:45

    Ўзбекистон терма жамоасининг CAFA Nations Cup-2025 турнири учун кенгайтирилган таркиби эълон қилинди (фото)

    Спорт | 23 август, 15:37

    Фото: ёввойи табиатдаги жониворларнинг энг кулгили суратлари

    Лайфстайл | 23 август, 15:20

    Россияда оғир аҳволда қолган 8 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 15:00

    Сунъий интеллект инсонларда психоз келтириб чиқариши мумкин

    Лайфстайл | 23 август, 14:40

    Жанубий Корея ҳарбий кучлари КХДР чегарасида огоҳлантирувчи ўт очди

    Дунё | 23 август, 14:20

    Навоийда солиқчилар томонидан ноқонуний ундирилган 2 млрд сўм тадбиркорга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 14:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.