• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    11 ёшидан тўйларда қўшиқ куйлайдиган, оғир жудоликни бошдан кечирган ва беш йил давомида зўравонликка учраган Ирода Искандарова 51 ёшда (фото, видео)

    Нафақат эстрада, балки Хоразм халфа йўналишидаги қўшиқлари билан ҳам машҳурликка эришган хонанда Ирода Искандарова 1971 йилнинг 30 октябрь куни Хонқа туманида дунёга келган. Ижодкор 2000 йилларнинг энг машҳур ва талабгир хонандаларидан бири бўлган. Афсуски, ҳаётидаги оғир жудолик, алданишлар унинг санъатдан бир оз йироқлашишига сабаб бўлган.

    “Исмим Ирода эмас, Муҳаббат бўлган”

    Хонанда Хоразм халфачилик йўналишида кўзга кўринган Рўзметовлар сулоласининг давомчиларидан бири ҳисобланади. Қаҳрамонимиз болалиги тўйхоналарда ўтгани ва оиладаги барча фарзандлар қатори у ҳам фолклор йўналишига қизиққани ҳақида сўзлаб беради.

    Фото: Instagram / @irodaiskandarova_official

    — Аслида исмим Ирода эмас, Муҳаббат бўлган. Аммо дадам ҳужжатга Ирода деб ёздирган экан. Дадам раҳматли санъатни жуда яхши кўрар эди, онам ҳам шифокор бўлишига қарамасдан халфачилик билан шуғулланган. Ёшлари катта бўлса ҳам, қўшиқнинг бирор ерини хато айтсам, мана бу ери хато кетибди, деб айтиб турарди. Биринчи катта танқидчим — онам. Ўша пайтда пластинкалар бўлар эди, дадам Алла Пугачёвани яхши кўрар эди, мен ҳам тилим чиқмасдан ўша хонанданинг мингта атиргул ҳақидаги таронасини айтиб юрган эканман. Ёшлигимдан санъатга меҳр ривожланган. Онамнинг кўзи ожиз устозлари бўлар эди, бир йил давомида улардан дарс олганларида мен ҳам қўшилиб борганман.

    Фото: Instagram / @irodaiskandarova_official

    Онам билан бирга бориб, чолғуларни қандай чалиш, қанақа қилиб қўшиқ айтиш кераклигини кўриб ўтирганман. Ўша аёл бир-икки соатлаб дарс берарди. Онамни аёллар даврасига таклиф қилишарди. Кичкина қизча бўлсам ҳам, онамнинг олдида доира чалишни яхши кўрардим. Онамнинг дадаси рухсат бермаган, бироқ дадам буни тушунган ҳолда индамаган, чунки халфалар фақат аёлларнинг даврасида қўшиқ айтган, доирачиси ҳам, раққосаси ҳам аёл киши бўлган. Онамнинг олдида юриб, ўзим доира чалишни ўрганганман, — дейди хонанда.

    “Онамнинг овози бўғилиб қолган”

    Ирода Искандарова болаликдан, яъни 11 ёшидан онаси билан тўй хизматларига боргани ҳақида кўп гапирган. Энг қизиғи, 7-синфда мустақил тўй ўтказишга мажбур бўлган кунларини қуйидагича эслайди.

    Фото: Instagram / @irodaiskandarova_official

    — Бизнинг пайтимизда микрофон бўлмасди, бор овозда қўшиқ айтишга мажбур бўлишарди. Онам билан катта далада бўладиган тўйга борганмиз. Негадир онамнинг томоғи бирдан бўғилиб қолган. “Қизим, сен айт. Овозинг жуда чиройли-ку”, деган. “Йўқ уяламан, якка ўзим қўшиқ айтолмайман”, деганимда онам бирдан йиғлаб юборган. Чунки халфачининг бундай вазиятга тушиши кўп давраларда муҳокама бўларди ва одамлар унга ишонмай қўярди. Онамнинг кўзёшларини кўргандан кейин саҳнага чиқишга мажбур бўлганман. Одамлар қий-чув билан қарши олишган, ҳеч ким ёш бола-ку демаган. Шу воқеа сабаб 7-синфдан бошлаб, мустақил тўй хизматларига чиқишни бошлаганман. Аммо онам ўқишимни истарди. Фақатгина бир вақтга иккита тўй келиб қолса, мажбур бирига мен билан укамни юборарди. Укам доира, мен акардион чалиб қўшиқ айтардим, — дейди хонанда Ирода Искандарова.

    “Кундузи дарсда, кечаси тўйда”

    Ирода Искандарова машҳурлик сабаб болалиги кўнгилдагидек ўтмагани ва уйқисираб дарсда ўтирган кунларини қуйидагича эслайди.

    Фото: Instagram / @irodaiskandarova_official

    — Илк кассетам 7-синфда ўқиётганимда чиқарилган. Энг қизиғи, ундан хабарим ҳам бўлмаган. Бир аёллар даврасига хизматга борганман ва уй эгаси видеога олдирган. У пайтларда бундай техникалар анча камёб эди. Хуллас, ўша тўйдаги уч соатлик видео тарқалиб кетган. Уйимизга келиб, “Қизингиз қўшиқ айтиб берсин”, дейдиганлар сони ҳам кўпайиб кетди.

    Аслида отам санъаткор эмас, шифокор бўлишимни истаган. Лекин бирор марта тўйга бормасин деб таъқиқ қўймасди. Чунки у пайтларда аёллар ва эркаклар алоҳида давра қуриб ўтиришарди. Шом пайти бошланган аёллар давраси ярим кечгача давом этарди. Уйга қайтиб, дарс қилардим. Мактабнинг энг аълочи ўқувчиларидан бўлганим учун ёмон баҳо олиш фожиа эди. Тўйдан чарчаб келиб ҳам дарсларни қилардим. Эрталаб барча ўқувчилар сингари дарсга борардим, аммо дарсда уйқисираб ўтирардим, — дейди Ирода Искандарова.

    “Биринчи турмуш ўртоғим мени синдирди”

    Ирода Искандарова машҳур хонанда Даврон Ғойипов билан оила қурган. Ёш ижодкор унга ишониб хато қилганини ва руҳан эзилган кунларини қуйидагича эслайди.

    Фото: Instagram

    — Санъаткор мени тушунади, деб хато ўйлаган эканман. Чунки турмуш қурганимиздан кейин саҳнага чиқасан, деб берилган ваъдаларнинг бари унутилди. Ўша пайтда Ирода Искандарова бўлиб эмас, “Ирода халфа” деса мени бутун Хоразм танир эди. Бир-икки марта саҳнага чиққанимдан кейин рухсат бўлмаган. Ҳатто шундай вақтлар ҳам бўлганки, мени бутун оламдан узиб қўйган. Беш йил зўравонликка чидагандан кейин охири тоқатим тоқ бўлган. Отам-онам қўллаб-қувватлади, чунки атрофимда ишонадиган инсонларим фақатгина улар эди. Турмуш қурганимдан кейин синдим. Шунақа қийин дамларни бошдан кечирганман, пешонамда бу нарсалар ҳам бор экан. Кейин бўлмади, вақт ўтиб ажрашиб кетдик, — дейди хонанда Ирода Искандарова.

    “Алдов ва хиёнатларга учрадим”

    Турмушдан ажрашган Ирода Искандарова яна ўзини ўнглашга ва ижодда ўз ўрнини топишга ҳаракат қилади. Ўша йиллари эстрада йўналишидаги қўшиқлар анча ривожланган пайтлар бўлган. У онасининг қаршилигига қарамай, эстрада йўналишида ижод қилишни бошлаганини қуйидагича эслайди.

    Фото: Instagram / @irodaiskandarova_official

    — Онам аввалига эстрада йўналишида қўшиқ куйлашимни истамаган. Аммо Тошкентга кўчиб келганимдан кейин бу йўналишда қўшиқ айтмасликнинг иложи йўқ эди. “Севар эдим”, “Гапим бор”, “Ҳова ҳей” каби қўшиқларни ижро этиб, халқ эътиборига тушдим. Аммо ишонувчанлигим кўп бор панд берди. Санъатда кўплаб алдовларга учрадим, хиёнатларга учрадим. Аммо санъатдан йироқлашишимнинг асосий сабаби бу эмас. 2009 йили отамнинг саломатлиги ёмонлашиб, ундан айрилиб қолдим. Ҳаётдаги энг яқин инсонимни йўқотгандан кейин ҳафсалам бўлмай, ижод ҳам қилгим келмади. Бу синов қайсидир маънода атрофимдаги дўстларни элакдан ўтказди. Одамлар эътиборида бўлмаганингиздан кейин кўпчиликка керак бўлмай қоларкансиз, — дейди Ирода Искандарова.

    “Фарзанддан айрилиш оғир экан”

    Ирода Искандарова биринчи турмушидан иккита, иккинчи турмушидан эса битта фарзандли бўлди. Афсуски, бу йил хонанданинг ҳаётига жуда оғир келди. У ёлғиз ўғлидан айрилди.

    Фото: Instagram / @irodaiskandarova_official

    — Ўғлим ҳам болаликдан санъатга қизиқарди. Чунки санъат қонида бор эди. Аммо негадир тўнғич фарзандларимнинг иккиси ҳам санъаткор бўлишни исташмади. Ўғлим Хитой университетида ўқиган, карантин даври кучайганидан сўнг ўқишини Тошкентга кўчиргандим. Ўшанда у билан ўқийдиган энг яқин дўсти коронавирус сабаб вафот этганди. Тақдир экан, Аллоҳим уни берди ва ўзи қайтариб олди. Кўричагини операция қилдириш керак бўлиб қолди, ўша ерда жони узилди. Икки ойга қадар ўзимга келганим йўқ. Уйимнинг ҳар бурчагидан ўғлимнинг сурати кўринди, гаплари хаёлимдан кетмади. Она учун фарзандидан жудо бўлиш жуда оғир экан, — дейди Ирода Искандарова.

    Фото: Instagram / @irodaiskandarova_official

    Ирода Искандарова оиласи ва дўстлари ёрдамида ўзини бир оз бўлса-да, қўлга олиб ижодга қайтди. Аммо ижодида аввалгидек шиддат етишмаяпти. Умид қиламизки, хонанда тез орада яна аввалгидек ижод уммонига шўнғийди.

    01.11.2023, 17:04   Изоҳ (0)   29823
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Турмушга чиқиб синдим». Ирода Искандарова ҳаётидаги қийинчиликлар ҳамда санъатни танламагани учун фарзандларидан ранжигани ҳақида

    04.01.2023, 16:32

    “Болалигим ёлғизликда ўтди” — Райҳон онасига айтолмаган гаплари ва охирги марта концерт бераётгани ҳақида 

    01.11.2023, 14:52

    10 та тилда сўзлаша оладиган “Дунё гўзали” ва Ҳиндистондаги энг машҳур оиланинг келини — Айшвария Рай 50 ёшда (фото)

    01.11.2023, 13:14

    Элёр Мелибоевнинг илк яккахон концерт дастуридан махсус репортаж (фото, видео)

    31.10.2023, 22:45

    Туғилиш жараёни ноодатийлиги билан фильм учун сценарий бўла оладиган ўзбек шоу-бизнеси вакиллари (фото) 

    31.10.2023, 16:47

    Америкалик хонанда Тейлор Свифт миллиардерга айланди

    31.10.2023, 11:51
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ Сенати комитети Украинага 500 млн доллар ёрдам кўрсатишни маъқуллади

    Дунё | 12 июл, 11:05

    Павел Дуров ўз муваффақиятининг сирини очди

    Лайфстайл | 12 июл, 10:45

    “Барселона” асосий эътиборини Рэшфорд трансферига қаратади

    Спорт | 12 июл, 10:35

    Ўзбекистонда қанча электромобиль борлиги маълум бўлди

    Ўзбекистон | 12 июл, 10:25

    Исроил ҲАМАСнинг 6 та юқори мартабали денгиз қўмондонини йўқ қилганини эълон қилди

    Дунё | 12 июл, 10:06

    Японияда бувиларни ижарага олиш сервиси оммалашмоқда

    Дунё | 12 июл, 09:35

    “Мантиқсизлик. Бу футбол учун қора кун” — “Кристал Пэлас” Европа Лигасидан четлатилди

    Спорт | 12 июл, 09:14
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.