• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ота касбимни фарзандларим ҳам давом эттиряпти – косиб ҳикояси (фото, видео)

    Тошкентлик Шаҳобиддин Йўлдошев ота ҳунари – косиблик ортидан рафиқаси билан тўрт фарзандни вояга етказди. Бир ўғлини ўзи орзу қилганидек Тошкент тиббиёт академиясида ўқитди. Уч ўғли устахона очиб ота касбини давом эттиряпти. “Дарё” мухбири билан суҳбатда қаҳрамонимиз механикликни ташлаб ҳунарни танлагани сабаби, қандай мижозлардан ранжиши ва косибларнинг пул топиш сирлари ҳақида гапирди.

    Асл касби механик бўлган Шаҳобиддин Йўлдошев ўттиз йилдан бери косиблик қилади. Танловининг сабабларини у қуйидагича изоҳлайди.

    Фото: “Дарё”
    Фото: “Дарё”

    — Армиядан қайтгач ўзимнинг йўналишим бўйича ҳам бир оз ишлаб кўрдим. Бош механиклик даражасига ҳам чиққанман. Менга тўғри келмайдиган, дилимни хира қиладиган айрим вазиятлар бўлди. Кейин косибга шогирд тушиб, шу ишни этагидан тутдим. Бу касбда бош оғриқ кам, қанча пул топишингиз ўзингизга боғлиқ. Косиб бир жойда – дўконида ўтирса яхши ишлайди, ҳали уёққа ҳали буёққа кетаверса пул тополмайди. Косибнинг энг катта кучи сабрида. Сабр қилса нимагадир эриша олади.

    Аслида отам ҳам массидўзлик билан шуғулланган. Кейинчалик рўзғор тебратиш учун бошқа ишга ўтишига тўғри келган. Ота касбини давом эттириш мени чекимга тушган экан. Косиблик ортидан ризқ топаяпмиз. Ундан ташқари ямоқчилик ҳам қиламиз.

    Фото: “Дарё”

    Чорсу бозорининг ҳунармандлар қаторида косибнинг тайёр маҳсулотлар ва хом ашё сотадиган дўкони, уйида эса косиблик устахонаси бор.

    Фото: “Дарё”
    Фото: “Дарё”

    — Биз буюртмага қараб мижозларга оёқ кийимлар тикиб берамиз. Бир кунда икки-уч жуфт пойабзал тайёрлаймиз. Чунки чарм, таг қисми ва ипларини харид қилиб, маҳсулотни нолдан йиғамиз. Баъзи кунлари умуман буюртма бўлмайди, шундай пайтларда ямоқчилик билан шуғулланамиз. Чорсудаги дўконимизда буюртмаларни қабул қилиб, ўлчамларини оламиз ва уйга – устахонага хабар берамиз. У ерда ишни бошлашади. Икки киши дўконда ишлаймиз, икки киши устахонада. Кечга дўконни ёпиб уйга қайтганимиздан кейин ҳаммамиз бирга ишлаймиз.

    Оёғи ясси болалар учун махсус оёқ кийимлар ҳам тикамиз. Агар уларнинг ўзларини ёқтирган пойабзал лари бўлса унга мослаб патак-стелки тайёрлаб берамиз.

    Фото: “Дарё”
    Фото: “Дарё”

    Шаҳобиддин аканинг айтишича ёз фаслида косибларга деярли буюртма тушмайди. Бу касбда “омон қолиш”нинг бирдан бир йўли кўп қиррали бўлиш дейди қаҳрамонимиз.

    Фото: “Дарё”
    Фото: “Дарё”

    — Ёз қийин мавсум, буюртмалар кам тушади. Шундай пайтларда уй бекаларига енгил “тўқима” оёқ кийимлар учун хом ашё етказиб берамиз, уларга тўқишни ва пойабзал нинг таг қисмига қандай қотиришни ўргатамиз. Куз фаслида эса ямоқчилик ишлари кўпаяди. Кунлар совуши билан одамлар косиблар меҳнатига кўпроқ эҳтиёж туяди, буюртмалар сезиларли ошади. Катта ўлчамли оёқ кийим киядиганлар ҳам бозорларда ўзига лойиқ оёқ кийим тополмагач бизнинг хизматимиздан фойдаланишади. 

    Фото: “Дарё”

    Косиб фарзандларига ҳам  ўз ҳунарини ўргатган, улар бугун отаси билан бирга ишлашади. Бундан ташқари ўнга яқин шогирдлари ҳам бор.

    Фото: “Дарё”
    Фото: “Дарё”
    Фото: “Дарё”

    —Катта ўғлим - Шамсиддин, асосан, ясси оёқли болалар учун махсус пойабзал лар тикиш бўйича мутахассис. У бошқа косибга ҳам шогирд тушиб тажриба оширдган. Иккинчи ўғлим - Фаҳриддин Тошкент тиббиёт академиясида ўқиди. Яқинда малака оширишни ҳам тугатади. Хусусий тиббиёт клиникалардан бирида лаборант бўлиб иш бошлади. Ишдан бўш вақтларида бизга қарашади. Учинчи ўғлим – Фазлиддин бизга янги маҳсулотларнинг моделларини чизиб беради. Кўп ишимиз унга боғлиқ. Кичкинам Зуҳриддин тикиш устаси. Бир-биримизни тўлдириб ишлаймиз.

    Косибчилик ва ямоқчилик бўйича ҳам шогирдларимиз бор. Лекин кўпчилик бу ишни хоҳламайди. Чунки замон тезлашиб кетди, ёшлар тезроқ ва кўпроқ пул топишни исташади. Косибликда эса пул бирданига тез келмайди, сабр қилиш керак. Ҳаммасига секин-секин эришилади. Агар ичида қизиқиши ва қунти бўлса уч ойда бемалол бу ҳунарни ўзлаштиради. Келган болаларни кузатиб улардан косиб чиқадими-йўқми билиш мумкин. Баъзилари айтган нарсангизни қилади, ўзи яратмайди. Айрим болалар эса ўрганган сари янгиликлар қилгиси келади.

    Фото: “Дарё”
    Фото: “Дарё”

    Косибчиликда одамларни алдаб бўлмайди дейди қаҳрамонимиз. Тиккан сифатсиз маҳсулотидан энг катта зарарни косибнинг ўзи кўради, - дейди у.

    Фото: “Дарё”

    — Агар сифатсиз иш қилсангиз, мижоз сизга таъмирлатган ёки тиктирган оёқ кийимини олдингизга кўтариб келади. Ёлғон билан иш кўрсангиз мижоз йўқотасиз. Бу ишда сиз учун мижоз мижозни топади. Кимдир ишингиздан барака топган бўлса ундан эшитиб бошқалар келади. Косиблар асосан доимий мижозларга таяниб ишлайди. Туристлар ҳам буюртма бериб туришиди. Бир куни Жон исмли америкаликка чармли пойабзал тикиб бердим, унга жуда ёққанди. Мижозга тиккан пойабзал ингиз ёқса - маза қилиб кийиб юрибман,- деса хизмат ҳақини олганингиздан ҳам кўра кўпроқ қувонч беради.

    Баъзида ишимиздан қониқмаган одамлар ҳам бўлади. Терини фарқлай олмай хуноб бўлишади, сиз тоза чарм ишлатмадингиз дейишади. Шундай ўжар, инжиқ мижозларимиз билан Фазлиддин ўғлим кўпроқ ишлайди. Чунки у доим кулиб туради, босиқлик билан тушунтиради, мижознинг кўнглини олади. Мен баъзида асабийлашиб кетаман, чунки умуман ишимда сохта чармдан фойдаланмайман, фақат мол терисини ишлатаман.

    Шаҳобиддин Йўлдошев касбидан фаҳрланади. Ҳунарим билан бировдан кам бўлмадим, бизнинг олдимизга турли касб эгалари - бой ҳам, камбағал ҳам келади, - дейди косиб.

    Фото: “Дарё”

    — Одамларнинг оёқ кийимига қараб уларнинг қайси касбда ишлашини ҳам аниқласа бўлади. Масалан, қассобларнинг оёқ кийимларининг таг қисми ва ёнлари едирилиб кетади. Сабаби улар доим қон босади, қон эса емириш хусусиятига эга. Ҳайдовчилар эса кўпроқ газ педалини босгани учун оёқ кийимлари ўнг томонга қийшайиб кетади. Ташкилотлар, банк ва офисларда ишлайдиганларнинг пойабзал лари унчалик кўп зарарланмайди.

    Баъзида пойабзал ларнинг пошнаси ёки ишдан чиққан “замоги”ни тўғирлашда биргина ҳаракатни ўзи етарли бўлади. Мижознинг олдида керакли михни танлаб болғача билан битта урсам жойига тушса, -  шу битта урганингиз учун пул оласизми, - дейишади. Лекин мен қўлимни шунга мослаштиргунимча йиллар давомида қанча машқ қилганимни ўйлаб ҳам кўришмайди. Бу ҳам маҳорат, мен ана шу маҳоратим учун пул оламан.

    Фото: “Дарё”

    Шаҳобиддин аканинг ўғиллари учинчи авлод косиблар. Ота фарзандлари унинг касбини охиригача давом эттиришидан умидвор.

    Кўрсатувни тўлиқ юқоридаги видео орқали томоша қилишингиз мумкин.

    Мақсуда Абдуқаюмова суҳбатлашди.

    04.11.2023, 21:03   Изоҳ (0)   13936
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    8 ва 9 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрига юк ташувчи транспорт воситаларининг кириши қисман чекланади

    04.11.2023, 20:59

    Болалар миллий тиббиёт марказига онкологик ўсмаларни 20 дақиқада текшириб, олдиндан ташхис қўя оладиган радиологик қурилма ўрнатилди

    04.11.2023, 19:48

    Россиядан Ўзбекистонга нефть етказиб бериш ҳажмини 1 млн тоннага етказиш режалаштирилмоқда

    04.11.2023, 18:27

    Ўзбекистонга 10 ойда қанча электромобиль импорт қилингани маълум бўлди

    04.11.2023, 17:06

    Тошкент халқаро аэропорти панжараси ортида турган самолётларни суратга олган йигитлар қўлга олинди

    04.11.2023, 16:16

    Ўзбекистон каратэ ассоциацияси ташкил қилинади

    04.11.2023, 13:44
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Британия контрразведкасининг биринчи аёл директори Стелла Римингтон вафот этди

    Дунё | 5 август, 19:20

    Қирғизистондаги зилзила Ўзбекистоннинг бешта ҳудудида сезилди

    Ўзбекистон | 5 август, 19:19

    Лазизбек Муллажоновнинг Олимпия медали бекор қилиниши ҳақидаги хабарлар рад этилди

    Спорт | 5 август, 19:15

    Тошкентда велосипед ўғриси 5 йилдан кўпроқ муддатга қамалди

    Ўзбекистон | 5 август, 19:05

    Самарқанд вилояти ҳокимининг тўрт ўринбосари ўзгарди

    Ўзбекистон | 5 август, 18:51

    Эндокринолог мармелад шаклидаги витаминлар хавфи ҳақида огоҳлантирди

    Фарзанд | 5 август, 18:45

    Ҳиндистонда кучли сел қишлоқни ювиб кетди (видео)

    Дунё | 5 август, 18:35

    “Ўзбекистон—Туркманистон—Озарбайжон” форматида уч томонлама учрашув бўлиб ўтди

    Ўзбекистон | 5 август, 18:24
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.