Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Тошкент шаҳар Яшнобод туманида содир бўлган ёнғин тўғрисида маълумот берди.
Қайд этилишича, 3 ноябрь куни соат 10:40 да тумандаги Жарқўрғон 3-берк кўчаси 163-уйда жойлашган ишлаб чиқариш корхонасида ёнғин бўлаётгани тўғрисида ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра, 8 та ёнғин-қутқарув экипажи ҳодиса рўй берган ҳудудга соат 10:45 да етиб борган. Соат 11:24 да ёнғин қуршаб олинган ва соат 11:54 батамом ўчирилган.
Ёнғин оқибатида фуқароларни куйиш тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари тўғрисида хабар келиб тушмаган.
“Воқеа жойига шаҳар ва туман ФВБ раҳбар ходимлари чиққан”, — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 14 октябрь куни Тошкент шаҳар Миробод туманида жойлашган қурилиш биносида ёнғин содир бўлганди. Ундан олдинроқ эса Навоий вилояти Учқудуқ туманида жойлашган спорт мажмуасида йирик ёнғин юз бергани тўғрисида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)