Самарқанд шаҳрида “Евросиёни ўрганамиз” халқаро ассоциацияси ва Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги билан биргаликда XVI Верона Евросиё иқтисодий форуми бўлиб ўтмоқда.
Форумнинг маданий дастури доирасида 1–4 ноябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Кинематография агентлиги ва Миллий кинематографияни ривожлантириш маркази ҳамкорлигида Н.I.C.Э. (New Italiaн Cинема Эвенц) янги италян фильмлари фестивали ўтказилмоқда.
Фестиваль ташкил этилганига 30 йилдан ошган бўлиб, 1988 йил АҚШда, 1993 йилда эса Россияда дебют қилган. Н.I.C.Э. уюшмаси юқори сифатдаги дебют италян фильмларини экспорт қилувчи илк ташкилотлардан бири ҳисобланади ва кўп йиллар давомида чет элда энг муҳим кинофестивалларни ташкил қилиб келган.
Ушбу ассоциациянинг мақсади фестиваллар ва маданий алмашинувлар ташкил этиш орқали чет элда янги италян фильмларини тарғиб қилишдир.
Фестивальнинг яна бир асосий мақсади кино орқали маданий хилма-хилликнинг қийматини кўрсатиш. Фестивальда намойиш этиш учун синчиклаб танланган италян киноижодкорларининг бадиий, қисқа метражли ва ҳужжатли фильмлари Италия ҳаёти ва маданияти ҳақидаги ҳикояларнинг ҳақиқий кўзгусидир.
Фестивальнинг очилиш маросими 1 ноябрь куни Самарқанд шаҳридаги “Шарқ юлдузи” кинотеатрида бўлиб ўтди. Шунингдек, фестиваль доирасида “Узоқ йўл” (“Ла лунга cорса”), “Amanda” (“Amanda”), “Келажак қуёши” (“Ил cол делла аввенире”) фильмлари италян тилида ва ўзбекча субтитрларда намойиш этилади.
Шериклик ҳуқуқи асосида.
Изоҳ (0)