• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда автобусларнинг кунлик қатновлари сони ўтган йилга нисбатан 69 фоизга ошди

    Бугунги кунда иқтисодий барқарор ўсиш ва аҳолининг турмуш тарзини яхшилашнинг асосий омилларидан бири бу йўл ҳаракати тизимини ривожлантиришдир. Бу борада сўнгги йилларда Ўзбекистонда қатор тизимли ишлар олиб бориляпти.

    Жумладан, жамоат транспортини ривожлантириш мақсадида қатор йирик лойиҳалар амалга оширилмоқда.

    Хусусан:

    1) Автобус хизматларини такомиллаштириш борасида 2022—2023 йилларда Тошкент шаҳри учун 200 дона ўрта сиғимли SAЗ ЛЕ 60 русумли, 190 дона катта сиғимли MAN русумли автобуслар, илк бор 20 дона замонавий электробуслар харид қилинди. Бундан ташқари, метан газ ёнилғисида ҳаракатланувчи 500 та катта сиғимли Yutong ва 200 та ўта катта сиғимли Кинг Лонг автобуслари ҳамда 302 та Yutong электробуслари келтирилди.

    Бунинг натижасида 2022 йилга нисбатан жамоат транспорти ҳаракат таркибининг сонини 31 фоизга (1 485 тадан 1 959 тагача) ва автобусларнинг кунлик қатновлари сонини 69 фоизга (14 999 тадан 25 404 тагача) оширишга эришилди.

    Шуни таъкидлаш жоизки, йўллардаги тирбандликлар туфайли бугунги кунда фуқаролар икки-уч йил олдингига қараганда 2 баробар кўп вақтини йўлда ўтказмоқда. Баъзида тирбандликларда транспорт оқимининг ўртача тезлиги соатига 7 км га тушади.

    Шу сабабли аҳоли орасида жамоат транспортидан фойдаланиш даражасини оишириш мақсадида автобусларнинг мунтазам ва бир маромдаги ҳаракатини ташкил этиш таъминланди — 2023 йилда Тошкент шаҳрида автобуслар учун 186,6 км алоҳида йўлаклар ажратилиб, ҳозирги кунда бундан 48,2 км ташкил этилган. 

    2) Тошкент метрополитенини ривожлантиришга қаратилган қатор ишлар амалга оширилмоқда.

    Хусусан, 2016 йилда давлат раҳбари томонидан метро қурилишини давом эттиришга қаратилган қатор қарорлар имзоланди.

    Жумладан:

    — 2016 йил 7 ноябрдаги “Тошкент метрополитени Юнусобод линиясининг иккинчи босқичини қуриш лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2653-сонли қарори. Унга мувофиқ Юнусобод метро линиясининг 2,9 км узунликдаги 2 та “Туркистон” ва “Юнусобод” станциялари қурилди;

    — Ўзбекистон Республикаси президентининг 2016 йил 29 ноябрдаги “Тошкент метрополитенининг Сергели линиясини қуриш лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2664-сонли қарори. Унга мувофиқ 2020 йил декабрь ойида 7 км узунликдаги янги Сергели метро линиясининг 5 та станцияси қурилди ва фойдаланишга топширилди;

    — Ўзбекистон Республикаси президентининг 2017 йил 19 майдаги ПҚ-2979-сон қарори. Унга мувофиқ “Тошкент шаҳрида ҳалқа ерусти метро линиясини қуриш” лойиҳаси амалга оширилмоқда.

    Бунинг натижасида сўнгги 7 йил ичида метро бекатлари сони 29 тадан 50 тага етказилиб, янги замонавий 21 та бекат қурилди, йўналишлар масофаси эса 38 км дан 70 км га етказилди — 32 км га қўшимча метрополитен йўллари қурилди. 

    Шу билан бирга, ушбу қисқа даврда 15 та янги метро поездлари харид қилинди ва эски вагонлар қайта таъмирланди. 2024 йилда эса қўшимча 40 та янги метро поездлари харид қилиниши режалаштирилган.

    Бундан ташқари, таъкидлаш жоизки, нафақа ёшидаги кексаларга жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб метрополитендан фойдаланиш учун бепул хизмат кўрсатилмоқда.

    3) Пиёдаларнинг хавфсиз ҳаракатланиши учун қулай шарт-шароитлар яратиб бериш борасида ҳам қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда.

    Жумладан, Ўзбекистон Республикаси президентининг 2022 йил 12 июлдаги 2022—2026 йиллар давомида амалга оширилиши мўлжалланган “Хавфсиз ва равон йўл” умуммиллий дастури доирасида: 1) янги йўл белгилари ўрнатилиб, яроқсиз ҳолга келганлари эса таъмирланди; 2) мактаблар олдида тезликни чекловчи йўл белгилари ўрнатилди; 3) янги светофор объектлари қурилиб, яроқсиз ҳолга келган светофор объектлари реконструкция қилинди; 4) пиёдалар светофори объектлари қурилиб, эски светофор объектлари реконструкция қилинди; 5) йўл ётиқ чизиқлари чизилди, тротуар ва велосипед йўлаклари қурилди; 6) аҳоли пунктларида йўллар сунъий ёритилди ва ҳ.к.
    Шу билан бирга, 2023 йилдан бошлаб “Диққат пиёда” профилактик тадбири Тошкент шаҳри доирасида 12 туман кесимида ўтказаилмоқда. Бундан мақсад пиёдаларга йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиш тўғрисида профилактик суҳбатлар ўтказиш ва уларнинг хавфсизлик даражасини ошириш.

    4) Йўл инфратузилмаси комплекс такомиллаштирилмоқда.

    Давлат раҳбарининг 2022 йилдаги “2022—2026 йиллар давомида амалга оширилиши мўлжалланган “Хавфсиз ва равон йўл” умуммиллий дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ-316-сон ва “Йўл хўжалиги соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-330-сон қарорларига мувофиқ Ўзбекистонда:

    • аҳоли пунктларидаги кесиб ўтиш белгиланмаган жойларда йўлнинг қатнов қисмини пиёдалар ҳаракатидан чекловчи воситалар (панжаралар) ўрнатилди;
    •  қарама-қарши йўналишларни ажратиб турувчи тўсиқлар ва темир тўсиқлар ўрнатилди;
    •  йўлларнинг қатнов қисми таъмирланди ва чорраҳаларнинг геометрик параметрларини ўзгартириш йўли билан уларнинг ўтказувчанлик қобилияти оширилди;
    • автомобиль йўлларидаги орқага қайрилиб олиш жойлари “томчисимон” қайрилиб олиш шаклига ўзгартирилди; д) транспорт воситаларининг вазн ва ҳажм кўрсаткичларини назорат қилиш пунктлари ташкил этилди.
    03.11.2023, 18:24   Изоҳ (0)   4864
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    ОТМга кириш имтиҳонларига тайёрланиш учун тавсия этилган дарсликлар рўйхати эълон қилинди

    03.11.2023, 16:32

    Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга амалий ташрифини якунлади

    03.11.2023, 16:18

    Ўзбекистонда доллар расмий курси ошди

    03.11.2023, 16:14

    Россияда Ўзбекистон фуқароларининг беш ойлик иш ҳақи ундириб берилди

    03.11.2023, 15:59

    Шавкат Мирзиёев “Турк дунёсининг олий ордени” билан тақдирланди

    03.11.2023, 15:11

    Шавкат Мирзиёев Туркий дунё хартиясини ишлаб чиқишни таклиф этди

    03.11.2023, 14:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди



    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


     

    Тавсия этамиз

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    Дунё | 27 июл, 09:25

    Тошкентда 100 МВт қувватли электр энергиясини сақлаш тизими қурилади

    Ўзбекистон | 27 июл, 08:55

    АҚШ Украина дронларини сотиб олиш учун 30 млрд долларлик шартнома тузиши мумкин

    Дунё | 27 июл, 08:31

    Нигерияда гуманитар вазият: 6 ойда қарийб 700 бола очликдан ҳалок бўлди

    Дунё | 26 июл, 23:57

    АҚШда штатларга мигрантларни сақлаш марказлари қуриш учун 608 млн доллар берилади

    Дунё | 26 июл, 23:47

    Қатар Европа Иттифоқига газ таъминотини тўхтатиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 26 июл, 23:19

    “Қайтмас бўлиб кетди”. Россиянинг ягона авиаташувчиси сотилиши ёки утилизация қилиниши мумкин

    Дунё | 26 июл, 23:07

    UFC on ABC 9. Абу-Дабидаги мусобақанинг илк жангларининг бирида ўзига хос натижа қайд этилди

    Спорт | 26 июл, 23:06

    “Барселона” тарихидаги энг яхши футболчилар рейтинги тузилди

    Спорт | 26 июл, 22:46
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.