• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    “Озодани севаман” қўшиғи ортидан муаммоларга дучор бўлган ва кетма-кет яқинларидан жудо бўлган хонанда Равшан Комилов 59 ёшда (фото, видео)

    Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Равшан Комилов 1964 йил 26-октябрь куни Тошкент шаҳрида таваллуд топган. У оилада тўнғич фарзанд бўлиб, Лола исмли синглиси ҳам бор эди. Афсуски, синглиси оғир касаллик сабаб бу ҳаётни эрта тарк этган. Хонанда болалиги билан боғлиқ қуйидаги воқеаларни эслайди.

    “Мусиқага қизиқмай қолгандим”

    Фото: Instagram: /@ravshankomilov_

    — Болаликда ўйинқароқ ва жуда шўх бола бўлганман. Ота-онам давлат ишида ишласа ҳам, якшанба куни деҳқончилик билан шуғулланардик. Дадам раҳматли “Меҳнат қилсанг, кам бўлмайсан”, деб кўп айтарди.

    Учинчи синфда ўқиган кезларим пойтахтимиздаги 39-мактабда ўтказилган тадбирда мустақил ашулалар айтиб, йиғилганлар олқишига илк бор сазовор бўлганим худди кечагидек ёдимда. Сўнг ота-онам мени санъатга шайдолигим, қизиқишимга кўра, Сергели туманидаги 32-мусиқа мактабининг қашқар рубоби, кейинроқ фортепиано бўлимига ўқишга олиб боришган.

    Шундай вазият ҳам бўлганки, бирдан мусиқага қизиқмай қолганман. Ҳар куни рубобни кўтариб, ўқишга кетяпман дердим-у, стадионга бориб, тўп тепардим. Сўнг кечга яқин чангга беланган рубоб билан уйга қайтардим. Бу ҳол бир ойга яқин давом этган. Онам билиб қолганидан кейин дакки бериб, ўзи мен билан бориб устозлардан узр сўраган. Агар ўшанда онам мажбурламаганда, санъатни давом эттирмаслигим аниқ эди, — дейди хонанда Равшан Комилов.

    “Халқлар дўстлиги”нинг қурилишида қатнашганман

    Равшан Комилов “Халқлар дўстлиги” санъат саройи қурилишида иштирок этгани ва кун келиб ўша ерда концерт беришни ният қилгани ҳақида сўзлаб берди.

    Фото: Instagram: /@ravshankomilov_

    — 1980 йили мактабни тамомлаб, Тошкент маданият техникумида ўқишга кирдим. Ушбу билим юртида ўқиб юрган вақтларим бир воқеа хотирамда муҳрланган. Тошкентда муҳташам “Халқлар дўстлиги” санъат саройи қурилар экан дейишганда, биз ҳам ёрдамга келганмиз. Сарой зиналари учун мармар ташир эканмиз, биз ҳам мана шу саройда концерт берармиканмиз, деб орзу қилгандик.

    Болалигимда бувим раҳматли “Фалон куни дугоналарим келишади, концертга тайёрланинг”, дерди. Аслида бувим ҳазиллашиб гапирарди, аммо мен буни чин деб билиб, камида тўртта янги қўшиқ ўрганардим. Бувимнинг дугоналари ҳам қўшиғимни эшитиб олқишлашарди ва мен ҳам ўзимни худди концерт бергандек ҳис қилардим, — дейди хонанда Равшан Комилов.

    “Курсдошимга уйланганман”

    Хонанда ҳозирги Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг мусиқа факультетида ўқигани ва курсдоши билан оила қургани ҳақида сўзлаб берди.

    Фото: Instagram: /@ravshankomilov_

    — Армияга бориб келгандан кейин Тошкент давлат педагогика университетининг мусиқа факультетига ўқишга кирганман. Биринчи курсда “Камолот” кўрик танловида иштирок этиб, “Одам бўлайлик” қўшиғи билан ғолибликни қўлга киритганман. Ёлғиз ўғил бўлганим учун онам қачон уйланасан, деб қўймасди. Шунда курсдошим билан оила қуришга қарор қилганман. У дипломли мусиқа ўқитувчиси бўлгани учун ҳам ўғлим иккимизнинг энг биринчи танқидчимиз, — дейди хонанда Равшан Комилов.

    “Дуэтдошлар сабаб уйда жанжал”

    Равшан Комиловнинг Мавлуда Асалхўжаева билан ижро этган “Ойим билмасин” қўшиғи икки хонандага ҳам омад келтирган. Аммо қўшиқ билан боғлиқ миш-мишлар Равшан Комиловнинг турмуш ўртоғига ёқмаган.

    Фото: Instagram: /@ravshankomilov_

    — Бу қўшиқ сабаб анча вақтгача уйимда жанжал бўлган. Бўрининг еса ҳам, емаса ҳам оғзи қон дейишганидек, қўшиқ чиққанидан кейин халқ орасида ҳар хил миш-мишлар тарқалган. Тўйдан келсам доим уйдан бир гап чиқиб турарди. Ундан кейин “Ҳеч ким билмасин”, деган дуэтни айтдик. Қўшиқ одамларга ёқади, аммо негадир бизни бир-бирини севади, деб ҳисоблашарди. Аёлим табиатан рашкчи бўлгани учун дуэтдошлар борасида жуда кўп зиддиятларга борганмиз, — дейди хонанда Равшан Комилов.

    “Озода сабаб уйимга пичоқ кўтариб келишган”

    Хонанда “Озодани севаман” қўшиғини ижро этганидан кейин уйига пичоқ кўтариб келишгани ҳақида ҳам сўзлаб берди.

    Фото: Instagram: /@ravshankomilov_

    — “Озодани севаман” қўшиғи тасодифан яратилган. Ҳамкасблар билан Юлдуз Усмонованинг концерт дастурини томоша қилгани борганмиз. Ўшанда Юлдуз Усмонова шоир Муҳаммад Юсуфни саҳнага таклиф қилган ва шеър ўқиб беришини сўраган. Ўшанда Муҳаммад ака “Озодани севаман” шеърини ўқиган. Қўшиқ барчага ёққан, қий-чув бўлганидан кейин “Шу шеърни қўшиқ қиламан”, деганман. Хуллас, шоирнинг розилиги билан қўшиқ яратилган ва қисқа вақтда машҳурликка эришган. Аммо бу қўшиқ ҳам аёлимга ёқмаган “Энди Озодаси ким бўлди?” деган. Бир куни уйга бир аёл ва эркак сўраб келди. Тўйга айтишмоқчидир деб чиқсам, эркак менга пичоқ ўқталиб келди. “Нима бўлди, тинчликми?” десам “Озодани қаердан танийсан?” дейди. Кейин билсам унинг турмуш ўртоғининг исми Озода ва унинг бир ўғил ва қиз фарзанди бор экан. Хуллас, гап билан тушунтириб бўлмаганидан кейин Муҳаммад Юсуфнинг китобини олиб чиқиб, ичидаги шу шеърни кўрсатиб қутилгандим. Бундай воқеалар жуда кўп бўлган. Озодага аталган қўшиқ сабаб кўп калтаклар бошимда синган, — дейди хонанда Равшан Комилов.

    “Аҳмадбой билан учрашганман”

    Равшан Комилов халқ орасида Аҳмадбой номи билан танилган “тадбиркор” билан яқин бўлгани ҳақидаги саволга қуйидагича жавоб берди.

    Фото: Instagram: /@ravshankomilov_

    — Яширмайман, Аҳмадбой билан учрашганман. У ҳамкорликда ишлашни таклиф қилган. Аммо сотилган машиналарнинг пулини бўлиб-бўлиб бераман, деган. Оз бўлса ҳам, нақди асал деб рози бўлмаганман. Бир неча йиллик тадбиркорман, насияга қилинган савдонинг оқибати у қадар яхши бўлмаслигини яхши биламан. Кейин у бошқа хонандалар сингари мени ҳам тўйига таклиф қилган. Ўшанда бир нечта шароити оғир бўлган болаларнинг ҳам суннат тўйларини ўтказганди. Мен ҳам эл қатори хизматга бориб, ҳаққимни олганман, — дейди Равшан Комилов.

    “Бизнесни яхши тушунаман”

    Равшан Комилов хонандаликдан ташқари, тадбиркорлик билан ҳам шуғулланади.

    Фото: Instagram: /@ravshankomilov_

    — Тадбиркорликни бошлаганимга анча йиллар бўлди. Йигит кишига қирқ ҳунар ҳам оз. 60-70 ёшда ҳам тўйга айтишармикан, деб ўтирмайсиз-ку. Шу боис бир нечта кўчмас мулк харид қилиб, ижара шартномаси асосида одамларга фойдаланишга берганман. Бизнесни яхши тушунаман, — дейди Равшан Комилов.

    “Равшаннинг пули йўқми?”

    Равшан Комилов отаси ва синглисининг бевақт ўлимидан кейин руҳий тушкунликка тушгани ҳақида сўзлаб берди.

    Фото: Instagram: /@ravshankomilov_

    — Отам раҳматли оғир касалликдан вафот этган. У касаллик сабаб қаттиқ қийналган. Бир куни аёлимга “Равшаннинг пули йўқми, нега мени даволатмаяпти?”, деган экан. Шу гапни эшитиб, ич-ичимдан йиғлаганман. Чунки отамни жуда кўп шифокорларга олиб борганман. Ҳеч бир муолажадан фойда бўлмаган. Отам ўлганидан кейин кўп вақт ўтмай синглимда ҳам бу касаллик аниқланди. Онамга бу ҳақида айтмадик. Синглимни икки ярим йилдан зиёд даволатдик. Ҳатто уни хорижга олиб бориб, операция ҳам қилдирдик. Ҳеч биридан фойда бўлгани йўқ. Икки яқинимдан айрилганимдан кейин руҳий тушкунликка тушиб қолдим. Анча вақтгача омманинг эътиборидан четда юрдим, — дейди хонанда Равшан Комилов.

    Фото: Instagram: /@ravshankomilov_

    Равшан Комиловнинг тўрт нафар фарзанди бор. Нозима ва Дурдона исмли қизлари уй бекаси. Тўнғич ўғли Фаррух эса отасининг изидан бориб, хонандалик билан шуғулланади. Кенжа ўғли Фарҳод эса отасига тадбиркорлик ишларида кўмаклашади.

    30.10.2023, 17:43   Изоҳ (0)   86348
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Болалигида кўча супурувчи бўлиб ишлаган, пул учун санъатни танлаган ва тўйдаги жанжалларда пишган Элмурод Ҳақназаров 37 ёшда (фото, видео)

    24.10.2023, 15:09

    “Турмуш ўртоғим қамалганда қўлимда чақалоғим билан қолганман”. Бозорда ишлаган ва санъатдаги омадини узоқ кутган актриса Вазира Юнусова 59 ёшда (фото, видео)

    27.10.2023, 12:02

    “Қора бозор” сабаб қочоққа айланган, Озода Нурсаидова билан аразлашган ва ўлдига чиқарилган Ҳалима Ибрагимова 44 ёшда (фото, видео)

    28.10.2023, 19:23

    Мадонна мусиқа тарихида қўшиқлари энг кўп сотилган хонанда сифатида Гиннеснинг рекордлар китобига киритилди

    30.10.2023, 15:59

    Дубайлик миллиардернинг рафиқаси кунлик харажатларига 200 минг доллардан ортиқ пул сарфлаши ҳақида сўзлаб берди (фото)

    30.10.2023, 13:03

    Вайнер Холиқжон уйланди. Бухорода ўтказилган тўй гала-концертга айланиб кетди (видео)

    29.10.2023, 23:12
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Конго ҳарбий прокурори собиқ президент Кабилага ўлим жазоси берилишини талаб қилмоқда

    Дунё | 23 август, 15:45

    Ўзбекистон терма жамоасининг CAFA Nations Cup-2025 турнири учун кенгайтирилган таркиби эълон қилинди (фото)

    Спорт | 23 август, 15:37

    Фото: ёввойи табиатдаги жониворларнинг энг кулгили суратлари

    Лайфстайл | 23 август, 15:20

    Россияда оғир аҳволда қолган 8 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 15:00

    Сунъий интеллект инсонларда психоз келтириб чиқариши мумкин

    Лайфстайл | 23 август, 14:40

    Жанубий Корея ҳарбий кучлари КХДР чегарасида огоҳлантирувчи ўт очди

    Дунё | 23 август, 14:20

    Навоийда солиқчилар томонидан ноқонуний ундирилган 2 млрд сўм тадбиркорга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 14:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.