• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзингизга ҳам, эчкиэмарга ҳам раҳм қилинг — текширинг

    Telegramдаги “Қариндошлар” гуруҳига 10 сониялик видео ташалди. Очдим. Тиббий ниқоб таққан оқ халатли “мед” тиктокер “ошқозонга зарар бермайдиган” оғриқ қолдирувчи алламбало: найзилат, мелоксикам ва ҳоказо номли таблеткаларни тавсия қиляпти. Албатта, бу маълумотни қариндош “жигарларимга яхши бўлсин”, деган эзгу мақсадда улашяпти.

    Фақат, ўша видео остидаги изоҳларни ўқиб кўрмаган. Масалан, биттаси ёзяпти: “шу видеони кўрган кунимга лаънат ўқийман, биттасини ичиб оёғим столбадай қотиб қолди...”. 

    Бошқа мисол. Яқинда катта аудиторияли Telegram каналларда “Андижонда сахар касалини операция йўли билан 1 кунда даволаб қўйишяпти экан” кўрсавод  сарлавҳали реклама айланди. Икки дақиқадан сал кўпроқ давом этадиган видеороликда мамлакатнинг кўзга кўринган журналистларидан бири оқ халатни елкасига илиб, касалликдан “бирданига 95-100 фоиз шифо топган” беморлардан интервью олган. Орадан уч-тўрт кун ўтгач, ижтимоий тармоқларда қўрқинчли хабарлар тарқалди: “операция қилдирган 10 та бемордан  8 таси ўлиб қоляпти экан, тирик қолгани хам чалажон экан...” Даҳшат. 

     
    Фото: Google Images

    Кейин қашқадарёлик эркак “инфарктга даво” деб Қизил китобга киритилган 18 та эчкемарни тутиб егани ҳақида эшитгандирсиз. Катта эҳтимол билан бечора жониворлар ҳам ижтимоий тармоқлардаги “меҳрибон маслаҳатгўйлар” касрига қолган. 

    Хавотирли тенденция

    Ҳозир шундай даврки, одамлар “тирик” шифокор кўригидан ўтиш ўрнига, интернетдан дардига дармон қидиради. Дейлик, Health Works Cоllectivе  жамияти сайтида жойлаштирилган мақолада қайд этилишича, 2020 йилда АҚШда ўтказилган сўровномада иштирокчиларнинг фақат 32,4 фоизи мутахассисларга мурожаат қилиши (оффлайн), аксинча 36,4 фоизи Google’дан, 47,6 фоизи эса ижтимоий тармоқлардан шифо излашини (онлайн) маълум қилган.

    Рақамларда айрим ўзгаришлар бўлиши мумкин, аммо айни тенденция, айниқса ковид балосидан кейин нафақат океан орти мамлакати, балки бутун дунёда кузатиляпти. Мед-блогинг, фарм-блогинг оммалашиши — соҳанинг етук мутахассислари турли платформаларда канал/саҳифа очиб, илмий асосланган тавсиялар бериб бориши ёмон эмасдир, аммо... 

    Тадқиқотлар айни пайтда тиббий контентда ростдан кўра уйдирманинг улуши кўплигини кўрсатяпти. Хусусан, АҚШнинг GoodRh Health тиббиёт портали томонидан ўтказилган сўровномада 70 фоиздан зиёд америкалик ҳеч бўлмаганда бир маротаба тиббиёт дезинформациясидан азият чеккани, ёлғоннинг 82 фоизи ижтимоий тармоқлар ҳиссасига тўғри келиши қайд этилган.

    Бунинг асосий сабаби шуки, ижтимоий тармоқлар беморлар эмас, пул дардида яшайдиган сохта табиблар, уқувсиз сексолог, косметолог, психолог, диетолог ва ҳоказолар учун мўмай даромад манбаига айланяпти. Оғзига туфлатиб ҳам даволаниш мумкинлигига ишонадиган тоифалар эса табиийки, уларнинг бизнес империясини гуллатиб-яшнатяпти. 
      
    Ким қандай курашяпти?

    Аёлларнинг лабидан тортиб бошқа кўримли-кўримсиз аъзоларини чиқариш, тортиш, кесиш, шишириш хизматини таклиф этаётган рекламалар, мижознинг у ёки бу ерига “ишлов берилаётгани” акс этган (кўнгилни хира қилувчи) тижорий тасвирлар жуда кўпайди. Айниқса, TikTok ва Instagram’да. Ким ҳақиқатан фаолият юритиши учун тегишли лицензияга эга малакали косметолог, ким псевдокосметолог — билиш мушкул. 

    Нопрофессионал, уқувсиз косметик хирургия натижасида жабрланганлар сони дунё бўйлаб ошиб бораётганидан бўлса керак, эндиликда ушбу соҳани интернетда ташвиқот қилиш тақиқланди. Бизда эмас, Францияда. 2023 йил ёзида қабул қилинган қонун билан, шунингдек, блогерларнинг фақат рухсат берилган тиббий маҳсулотларни реклама қилиши мумкин бўлди. Қонунга бўйсунмаганлар 300 минг евро тўлайди ёки қамалади.

    АҚШда шифокор ёки тиббий мотиваторлар, уларнинг сертификат, лицензия ва бошқа мақомлари ҳақидаги маълумотлар АҚШ давлат тиббий кенгаши (State Medical Boards)нинг “www.dosinfo.org” сайтида жойлаштирилади. Ушбу портал орқали фуқаро ижтимоий тармоқда саломатликка доир тавсиялар бераётган тиббиёт ходими ҳақидаги ахборот билан мустақил равишда танишиш имкониятига эга.

    Бундан ташқари, интернет фойдаланувчилари ижтимоий тармоқларда тавсия этилаётган дори воситалари ҳамда бошқа тиббий маҳсулотлар ишончли ёки аксинча эканини Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказлари (Centers for Disease Control and Prevention) ҳамда Озиқ-овқат ва фармацевтика маҳсулотларини назорат қилиш бошқармаси (Food аnd Drug Administration) расмий сайтларида жойлаштирилган рўйхат орқали мустақил текшириши мумкин.

    Буюк Британия қироллигида тиббий хизмат кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлган врачлар реестри Бош тиббий давлат кенгаши (General Medical Council – GMC) томонидан юритилади. Мазкур тузилманинг асосий фаолияти лицензияга эга тиббий мутахассислар реестрини шакллантириш – улар фаолиятини кузатиш, уларни реестрга қўшиш ёки чиқаришдан иборат. Яъни фойдаланувчилар тармоқда ўз хизмати ёки қандайдир маҳсулотни реклама қилаётган мед-блогер ҳақидаги маълумотларни бемалол реестрдан текшира олади. Унда йўқми, демак шубҳали! 

    Австралияда инфлюенсерлар дори ёки тиббиёт воситаларини реклама қилаётганда истеъмолчиларга маҳсулотни клиник текширув ҳамда врач кўрсатмаси асосида қабул қилиши ҳақида эслатма бериши, постларини “#Ad” хештеги ёки “манфаатли ҳамкорлик”  сўзлари билан жойлаштириши зарур. Бундан ташқари мамлакатда Даволовчи воситалар давлат реестри  (Australian Register of Therapeutis Goods – АRТG) ташкил этилган бўлиб, унда Австралия ҳудудида реализация қилиниши мумкин бўлган дори воситалари ҳақида тўлиқ маълумотлар акс этади. 

    Ҳиндистонда соғлиқни сақлаш соҳасидаги мед-блогерлар ўз ижтимоий тармоқ саҳифаларида врачлик малакасини тасдиқловчи ахборотни (тегишли сертификат) жойлаштириши шарт қилиб қўйилган. 
     
    ***
    Хулоса шуки, тиббиёт соҳасидаги ислоҳотлар, қоидалар нафақат реал, балки виртуал ҳаётда ҳам акс этиши, мед-блогинг, фарм-блогинг каби замонавий, айни пайтда саломатлик учун хавф солиши мумкин бўлган феноменлар ўрганилиши ва тартибга солиниши, ўз навбатида одамларда тиббий контентдан фойдаланиш маданиятини тарғиб қилиш лозим. Бу энг аввало ўзимиз учун муҳим.

    Дилшод Нуруллоҳ

    26.10.2023, 21:25   Изоҳ (0)   15396
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Энди нафақа тайинлашга маҳалла аралаша олмайди: Ижтимоий нафақаларни тайинлашда инсон омили йўққа чиқарилмоқда

    26.10.2023, 21:15

    Акром Сулаймонов Деҳқонобод тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди

    26.10.2023, 20:40

    Хоразмда 4 кунлик фирманинг тендерда 1 млрд сўмдан ортиқ маблағ ютгани билан боғлиқ танлов савдоси бекор қилиниши мумкин 

    26.10.2023, 20:20

    Шавкат Мирзиёев Қарши туманида ўзгаришларни амалга ошириш учун масъулларга 57 та топшириқ бергани маълум бўлди

    26.10.2023, 19:12

    Франция президенти Эмманюэль Макрон ноябрь ойи бошида Ўзбекистонга ташриф буюради

    26.10.2023, 18:51

    Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Парламенти Мажлиси раиси билан учрашувда парламентлараро ҳамкорликни янада ривожлантириш муҳимлигини таъкидлади

    26.10.2023, 18:31
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.