Бразилиялик футболчи Неймар “Барселона”дан кетганидан афсусланмоқда.
Diario Sport нашрининг хабарига кўра, каталонияликлар спорт директори Деку Неймар ортга қайтиш истаги бор-йўқлигини билиш учун унинг оиласи билан алоқага чиққан. Бироқ, “кўк-анорранглилар” бразилиялик футболчини ижарага олиши ёки жудаям кам нархга сотиб олиши мумкин.
Неймар “Ал-Ҳилол”га ўтганидан сўнг “Барселона” уни бир йилга ижарага олишга уриниб кўрган, аммо саудияликлар бундай келишувга қарши бўлган.
31 ёшли футболчининг ўзи испан клубидан кетганидан афсусда ва доим қайтишни хоҳлаган.
Эслатиб ўтамиз, ҳужумчи 2017 йилда Каталон клубидан “ПСЖ”га 222 миллион еврога ўтганди.
Қайд этиб ўтиш жоиз, Неймар ЖЧ—2026 саралашидан ўрин олган Уругвайга қарши ўйинда (0:2) жароҳат олиб, майдонни тарк этганди. Маълумотларга кўра, футболчи камида 6 ойга сафдан чиққан. Бразилиялик “Ал-Ҳилол”нинг “Навбаҳор”га қарши ОЧЛ доирасидаги учрашувини ўтказиб юборади.
Изоҳ (0)