Бокс бўйича Бутунжаҳон бокс иттифоқи (WBC) 2023 йилнинг ноябрь ойида ташкилотнинг йиллик конвенция сини Тошкент шаҳрида ўтказади.
Марказий Осиё давлатлар ичида илк бор Ўзбекистонда ўтказиладиган нуфузли тадбир 12—17 ноябрь саналарига белгиланган. Тадбирда бокс дунёсининг энг машҳур юлдузлари иштирок этиши кутилмоқда.
Канадалик машҳур боксчи Адонис Стивенсон ушбу конвенция доирасида Тошкентга ташриф буюради. Бу ҳақида Бутунжаҳон бокс иттифоқи (WBC) расмий сайти маълум қилди.
Аввалроқ, Майк Тайсон, Костя Сзю, Эвандер Ҳолифилд каби бокс юлдузлари ҳам видеомурожаат йўллаб, Ўзбекистонга келаётганини маълум қилганди.
Изоҳ (0)