UFC жангчиси Жон Жонс жароҳат олди ва UFC 295 турнирида иштирок этмайди.
Бу ҳақида UFC президенти Дана Уайт маълум қилди. Жонс машғулотлар вақтида жароҳат олган. Уайтнинг айтишича, Жонс операция қилинади ва унинг тикланиши учун 8 ой вақт керак бўлади.
Жон Жонс UFC 295 турнирида супероғир вазн тоифасидаги камарини Стипе Миочичга қарши жангда ҳимоя қилиши керак эди. Бу қарама-қаршилик турнирнинг асосий жанги бўлиши лозим эди. Миочич бошқа рақиб билан уришмаслигини айтиб ўтган.
Ҳозирда UFC Сергей Павлович ва Том Аспиналл ўртасида вақтинчалик чемпионлик жангини белгилади. UFC 295 турнири 11 ноябрь куни Нью-Йоркда бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)