Фарғона вилоятининг Учкўприк туманида икки нафар давлат хизматчиси қарта ўйнагани учун лавозимидан озод этилгани ҳақида хабар берилган эди. Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг маълум қилишича, ҳолат юзасидан агентликнинг Фарғона вилояти филиали ўрганиш ишларини бошлаган.
“Масала ташкилотлар қошидаги одоб-ахлоқ комиссиясида муҳокама қилинди. Айни дамда ҳар иккала масъул шахснинг давлат хизматида фаолият юритмаётганини маълум қиламиз. Шунингдек, ҳолат юзасидан Учкўприк тумани ИИБ томонидан суриштирув ишлари бошланган”, — дейилади агентлик ахборотида.
Қўшимча қилинишича, айни кунларда давлат хизматчилари орасида Давлат фуқаролик хизматчилари одоб-ахлоқининг намунавий қоидалари юзасидан қўшимча тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
Агентлик ахборотида расм қаерда олингани ва суратда кўринган давлат хизматчиларидан ташқари яна кимлар қарта ўйнида иштирок этганига ойдинлик киритилмаган.
Қарта ўйнаётгани акс этган расмдаги икки давлат мулозими: Учкўприк тумани камбағалликни қисқартишириш ва бандлик бўлими бошлиғи ўринбосари Дилшодбек Далиев ва туман иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи Сирожиддин Раҳмоналиев билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.
Изоҳ (0)