Тошкентда 32 ёшли аёл лифтда қамалиб, вафот этди. Бу ҳақда UzAlert қидирув отрядига таяниб блогер Никита Макаренко хабар берди.
Маълумотларга кўра, воқеа 24 июль куни Паркент кўчасидаги янги қурилган уйларнинг бирида содир бўлган. Шу куни электр таъминоти узилган ва аёл лифтда энг сўнгги қаватда қамалиб қолган. Янги уйга кўчиб ўтганлар кўп бўлмагани учун, афтидан қўшнилар уни эшитмаган.
Ҳеч ким ёрдамга келмагач, аёл вафот этган. У 27 июль куни кечаси жонсиз ҳолда топилган.
Ҳолат юзасидан ҳозирча расмий маълумот берилмади.
Изоҳ (0)