Қозоғистонда НАТО тинчликпарвар операциялари маркази иш бошлади. Унинг очилишида АҚШнинг республикадаги элчиси Даниэль Роузблум иштирок этди. Бу ҳақда Америка элчихонаси Facebook’да хабар берди.
“Элчи Розенблум Қозоғистон Тинчлик операциялари марказида янги конференция залининг тантанали очилиш маросимида иштирок этиш шарафига муяссар бўлди. Бу бино Қозоғистоннинг халқаро тинчликпарвар кучларни тайёрлаш имкониятларини кенгайтириш мақсадида Америка Қўшма Штатлари томонидан қўллаб-қувватланган сўнгги лойиҳадир. Қўшма Штатлар хавфсизлик, фаровонлик ва тинчликни сақлашда Қозоғистон билан ҳамкорлик қилишдан фахрланади”, — дейилади постда.
Журналистларнинг ёзишича, марказда қозоғистонлик ҳарбийларни НАТО стандартлари бўйича тайёргарликдан ўтказиш режалаштирилган.
Изоҳ (0)