Ханчжоу—2022 IV Пара Осиё ўйинлари 23 октябрь, душанба куни бўлиб ўтмоқда.
Пара дзюдо беллашувларида Ўзбекистон делегацияси навбатдаги медалларни қўлга киритди.
Эркаклар ўртасида -60 кг вазн тоифасининг J2 классида кечган беллашувларда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Кемран Нуриллаев ҳамда Шерзод Намозов финалгача етиб келишди.
Якунда Нуриллаев олтин, Намозов эса кумуш медал соҳибига айланишди.
Изоҳ (0)