• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл

    “Ақлли” соябон ва куз фасли учун яна ажойиб 6 гаджет

    Бир вақтлар куз фасли келиши билан одамлар совуқ кунлар учун озиқ-овқат ғамлаб олиш пайига тушишган. Ҳозирда эса бунга эҳтиёж қолмаган, аммо айрим нарсалар, мисол учун, куз фаслига хос бўлган тушкунлик кайфиятини технологик имкониятлар билан енгиш осон ва ёқимлироқ эканлигини унутмаслик фойдали бўлади. Шу боисдан ҳам куз фаслида кунларингиз янада ёқимли бўлишига ёрдам берадиган бир нечта ажойиб гаджетлар тўпламини тайёрлаб қўйдик.

    Фото: “Европа плюс”
     

    Оpus One Jonas смарт соябони

    Фото: “Европа плюс”
     

    Куз фаслида ёмғирдан ҳимояланиш учун жуда керакли буюм. Бироқ бу ақлли ёмғирпўшнинг сизга қўл келиши мумкин бўлган ягона имконияти эмас. Биринчидан, ушбу ажойиб буюм телефонга уланади ва уни бирор ерда унутиб қолдирсангиз, телефонингиз бу ҳақда сизга дарров эслатади. Иккинчидан, ёмғирпўш тутқичдаги индикатор ёрдамида об-ҳавога оид маълумотларни ҳам тақдим этади. Ҳа, айтгандай, у жуда чиройли ва замонавий кўринишга эга.

    ZMI брендидан қиздирувчи повербанк

    Фото: “Европа плюс”
     

    Эндиликда ихчамгина қувватлаш қурилмаси нафақат смартфонингиз, балки қўлларингиз ҳақида ҳам қайғуради. Ундан ишга кетаётган, сайр қилаётган вақтингизда ёки иситиш тизими ҳали тўлиқ ишга тушмаган ҳолатларда уйда бўлганингизда ҳам фойдаланишингиз мумкин. Ишонтириб айтамизки, девайс сизга ёқиб тушади. Повербанкнинг қувватини смартфон учун ҳам қолдиришни унутманг.

    Sеnsоrее’дан GER “кайфият” свитери

    Фото: “Европа плюс”
     

    Баъзан кайфият бўлмаган вақтларда ҳеч ким билан гаплашгингиз келмайди, оддийгина “Салом” деган сўзнинг ўзи ҳам асабларингизни таранг ҳолатга келтиради. Таниш вазият, тўғрими? Ундай бўлса, ушбу свитер сизга жуда мос келади. Ортиқча гап-сўз ўзингиз ва атрофдагиларга зарар етказмаслиги учун свитерни кийиб олсангиз кифоя. Нима ҳам дердик, кузги кайфият шундай-да.

    Gradо Zerо Espace’дан енглари узаядиган смарт кўйлак

    Фото: “Европа плюс”
     
    Фото: “Европа плюс”
     

    Ҳаво ҳарорати совиб кетган вақтда ҳам севимли кўйлагидан айрилишни истамайдиган одамлар учун ажойиб топилма. Албатта, ушбу замонавий либос октябрь ойининг барча инжиқликларига бардош бера олмайди. Аммо унинг сизга ёрдами тегиши шубҳасиз. Гап шундаки, кўйлак ҳаво ҳароратига нисбатан таъсирчан материалдан тайёрланган. У ҳарорат ўзгаришига қараб қабул қилинган маълумотлар асосида енгларни узайтириб ёки калталатиб беради.

    Xiaomi’дан “ақлли” ароматизатор

    Фото: “Европа плюс”
     

    Ташқаридан бир қучоқ гул йиғиб келиш, ҳаттоки деразаларни очиш ҳам имконсиз бўлган фаслда Xiaomi вазиятдан чиқишга ёрдам беради. Mijiа Smart Fragrance Machine қурилмаси уй ичидаги мусаффолик ва ёқимли ҳидни сақлашга кўмаклашади. Бунга қўшимча равишда ажойиб тунчироқ вазифасини ҳам ўтайди.

    Ишда мизғиб олиш учун АТЕХ Sо.дан ёстиқча

    Фото: “Европа плюс”
     

    Тан олиш керак, баъзан ишда мизғиб олишни ҳаммамиз хоҳлаймиз. Аммо бунинг ноқулай томонлари жуда кўп: баъзида пешонангиз оғриб қолади, баъзида қўлларингиз увишади. Хавотирланманг, ушбу муаммонинг ечими мавжуд. Ҳар қалай, АТЕХ Sо. компанияси айнан шундай фикрда ва у ишда мизғиб олиш учун махсус гаджет тақдим этди. Агар раҳбарингиз гаджетни кўриб, унинг нима эканлигини сўраса, ҳазил тариқасида махфий ишланмани синовдан ўтказаётганингиз ҳақида айтишингиз мумкин.

    Bigscreen Beyond VR кўзойнаклари

    Фото: “Европа плюс”
     

    Айни вақтда бутунлай бошқа жойда бўлиб қолишни ким ҳам хоҳламайди дейсиз? Узоқ ўлкадаги пляж ёки ёввойи ўрмонда пайдо бўлиб қолишга йўқ демасдингиз, тўғрими? Бу борада сизга Bigscreen’дан VR кўзойнаклари ёрдам беради. Кўзойнак кўп жой эгалламайди, у сизга туҳфа этадиган таассуротлар эса бошқа қурилмаларникидан қолишмайди. Кузнинг зерикарли оқшомлари учун айни муддао.

    17.10.2023, 18:30   Изоҳ (0)   8378
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Хитойлик тадбиркор аёл Венди Денгнинг миллиардер бўлиш борасидаги ҳеч кимникига ўхшамаган муваффақият сирлари

    17.10.2023, 15:24

    Болага неча ёшдан смартфон бериш мумкин? Мутахассислар жавоб беради

    17.10.2023, 09:48

    Бурак Ўзчивит ва Фаҳрие Эвжен: Туркиядаги энг гўзал жуфтликлардан бирининг севги ҳикояси

    16.10.2023, 16:40

    Ўлимидан кейин оиласига катта бойлик қолдирган Болливуд актрисалари (фото) 

    16.10.2023, 15:23

    Суперқаҳрамон, раққос ва рицар: 55 ёшни қарши олган Голливуд юлдузи Хью Жекманнинг энг яхши образлари

    16.10.2023, 11:54

    Омадсизлик туфайли ҳамма нарсадан воз кечиб, кинодан кетишига бир бахя қолган Голливуд юлдузлари (фото)

    16.10.2023, 09:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Жанглар туфайли 22 мингдан ортиқ сомалилик ўз уйини тарк этган — БМТ

    Дунё | 8 август, 11:40

    Instagram: Тошкентда концерт берган Жей Ло, фарзандини уйга олиб чиққан Афруза, Мадина Тожибоеванинг тўйидан репортаж

    Лайфстайл | 8 август, 11:36

    Украинадаги урушни тугатишнинг 5 та йўли маълум қилинди

    Дунё | 8 август, 10:55

    Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳарорат кўтарилади

    Ўзбекистон | 8 август, 10:52

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги сохта табиблардан огоҳлантирди

    Ўзбекистон | 8 август, 10:36

    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?

    Реклама | 8 август, 09:00

    Малайзияда ҳомиладорлик туфайли 28 ёшли аёл тўсатдан “қариб қолди” (фото)

    Дунё | 8 август, 10:24

    Исроил урушни тугатиш учун 5 та шарт белгилади

    Дунё | 8 август, 10:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.