Наманган вилояти Учқўрғон туманидаги хусусий боғчада сув таъминоти ходимлари калтакланди. Бу ҳақда “Бу кун” дастурида хабар берилди.
Маълум қилинишича, воқеа ичимлик сувидан 3 миллион сўмга яқин қарздор бўлган тумандаги “Бахтли авлод” хусусий мактабгача таълим ташкилотида содир бўлган. Ушбу маблағни тўлашни талаб қилиб келган сув таъминоти корхонаси ходимлари боғча раҳбарияти томонидан калтаклангани айтилган.
Ходимлар бош, бўйин ва қорин қисмларида оғриқ билан туман тиббиёт бирлашмаси тез ёрдам бўлимига олиб келинган. Иш берувчи ташкилот ўз ходимларига кўрсатилган ғайриқонуний ҳаракатлар бўйича баҳо беришни сўраб ҳуқуқ идораларига мурожаат қилган.
Изоҳ (0)