Тошкент шаҳар Яшнобод туманида қарздор эркак газ баллон портлатишини айтиб, МИБга қаршилик кўрсатди.
Маълумотларга кўра, фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар Миробод туманлараро суди даъвогар С.М.нинг жавобгар Ж.А. ва унинг оила аъзолари билан биргаликда Яшнобод тумани Янгиобод даҳаси Мунаввар кўчаси 19/1 хонадондан мажбурий тартибда кўчириш ҳақидаги ижро ҳужжатига асосан борилган. Эркак кескин қаршилик кўрсатиб, ижро ишига халақит берган. У шу орқали суд қарорини бажаришга тўсқинлик қилган.
Ходимлар бу нафақат ўзи учун зиён эканини, балки қўшнилари ҳаётини ҳам хавф остига қўйиш эканини тушунтирган. Бироқ эркак ходимларни тинглашни хоҳламаган. Журналист аёлнинг ижро тўхтатилгани ҳақидаги гапидан кейингина қўлидаги олов ёққични аёлга берган.
Изоҳ (0)