Жиззах вилоятининг Дўстлик туманида икки нафар электр таъминоти корхонаси ходимлари калтакланди. Бу ҳақда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Жиззах ҳудудий филиали матбуот хизмати хабар тарқатди.
Таъкидланишича, ҳар икки ҳолат ҳам “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Жиззах ҳудудий филиали ходимлари томонидан ўрганилиб, ИИБга мурожаат қилинган.
Ҳолатлар тегишли тартибда ИИБдан чора кўриш учун рўйхатдан ўтган. Биринчи ҳолат юзасидан жабрланувчи Ф.Б.нинг судда ҳуқуқбузарга нисбатан даъвоси йўқлиги айтилгани боис улар суд томонидан яраштирилган. Иккинчи ҳолат юзасидан Дўстлик туман ИИБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилаётганини маълум қиламиз, — дейилади масъул ташкилот ахборотида.
Қўшимча қилинишича, аниқланган ҳолатлар юзасидан қўшимча маълумот берилади.
Изоҳ (0)