• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Қашқадарёда МИБ ходимлари ҳомиладор аёлга куч ишлатгани айтилди. МИБчилар эса ҳолат акси бўлганини билдирмоқда

    Қашқадарё вилоятининг Китоб туманида яшовчи Шоира Аҳмедова қорнида ҳомиласи бўлишига қарамасдан МИБ ходимлари унга қўпол муносабатда бўлиб, 350 минг сўмлик қарздорлик учун унга тан жароҳати етказганини, шахсий автомобили қарздорлик сабаб тортиб олинганини айтиб, “Дарё”га мурожаат йўллади.

    Фото: Шоира Аҳмедова

    “20 июнь куни Китоб тумани Мажбурий ижро бюросидан менга телефон қилишиб, 350 минг сўм миқдорида қарздорлигингиз бор дейишди. Шунда мен ҳозир имкониятим йўқ, пайшанба куни тўлаб бераман дедим. Шунда мен билан телефонда гаплашаётган ходим сен муттаҳамсан деди. Унинг бу гапига чидолмай, МИБга бордим. Борсам, ўша ходим уч нафар эркак билан чиқиб келди. Уларнинг қўлида камера ҳам бор эди. Шунда улар менинг телефонимни, автомобилим калитини тортиб олишди. Учта эркак ҳомиладор бўлишимга қарамасдан, уриб, турткилаб, менга куч ишлатди”, — дейди “Дарё”га бу ҳақда шикоят қилган аёл.

    Мурожаатчининг айтишича, унинг телефони ва автомобили калити тортиб олиниб, ўзига нисбатан қўпол муносабат қилинганидан сўнг, у МИБ биносидан чиқиб, бошқа бировнинг телефони ёрдамида опасига қўнғироқ қилган.

    Фото: Шоира Аҳмедова

    “Кўчага чиқиб, бировнинг телефонидан опамга телефон қилдим. Опам МИБ биносига келиб, 350 минг сўм миқдоридаги қарзимни ҳам тўлаб берди. МИБ ходимлари эса менинг рухсатимсиз Nexia-3 русумли машинамни ҳайдаб, МИБ биносига олиб кириб қўйди. МИБ ходимлари менга сўкиниб, қўпол муносабатда бўлишди ва хоҳлаган жойингга шикоят қил дейишди”, — дейди мурожаатчи.

    Шоира Аҳмедованинг қўшимча қилишича, у ўзига нисбатан қилинган қўпол муносабат ва тан жароҳати олгани учун, Қашқадарё вилоят ИИБнинг 102 қисқа рақамига қўнғироқ қилиб, ҳолат ҳақида хабар берган. Шунингдек, МИБнинг вилоят бошқармаси бошлиғи билан гаплашиб, ходимлари устидан шикоят қилган.

    “Ўша куни шифохонага жойлашганимдан сўнг, 102 га қўнғироқ қилиб, ҳолат ҳақида айтиб бердим. Лекин ҳеч ким хабар олмади”, — дейди у.

    Фото: Шоира Аҳмедова

    Аёлнинг қўшимча қилишича, у айни пайтда ҳам шифохонада қолиб, даволанишни давом эттирмоқда.

    МИБнинг вилоят бошқармаси ахборот хизмати раҳбари Гулноза Дилмуродова “Дарё”нинг мурожаатчи давоси борасидаги саволларига жавоб берар экан, ҳолат аксинча бўлганини, қарздор МИБ ходимларига тан жароҳати етказганини айтди.

    Шоира Аҳмедова
    Фото: Телеграм

    “Жорий йилнинг 20 июнь куни қарздор Ш.Аҳмедова қарздорлигини тўлаш ўрнига Бюронинг Китоб туман бўлими биносига келиб, катта жанжал кўтарган. Гап шундаки, Бюронинг Китоб тумани бўлими иш юритувида қарздор Ш.Аҳмедовадан ‘Variant retail finance’ МЧЖ фойдасига 6 миллион 959 минг 436 сўм, ‘Алиф молия’ МЧЖ фойдасига 7 миллион 777 минг 877 сўм қарзи ҳамда 600 минг сўм миқдорида давлат божини ундириш ҳақида ижро ҳужжатлари бор. Қарздор 2023 йилнинг 20 июнь куни соат тахминан 16:23 лар атрофида бўлим давлат ижрочиси Д.Тўхтаева томонидан Бюронинг туман бўлимига чақиртирилган. МИБ ходими қарздорга бўлим иш юритувидаги мавжуд қарздорликларини берилган ихтиёрий муддатда тўламаганлиги боис, бошқарувида бўлган Nexia-3 русумли автомашинасини қарздорлик эвазига хатлашини айтган. Шу пайт қарздор тўсатдан давлат ижрочисига ташланиб ушбу қарздорликларини тўламаслигини билдириб, оғизга олиб бўлмас сўзлар билан ҳақоратлаб, унинг ўнг қўл ва бўйин соҳасига шилиниш кўринишидаги тан жароҳатларини етказган”, — дейди бошқарма ахборот хизмати раҳбари Гулноза Дилмуродова.

    Таъкидланишича, бўлимдаги бошқа давлат ижрочилари қарздорни тинчлантирмоқчи бўлган вақтда қарздор уларни ҳам ҳар-хил оғизга олиб бўлмас сўзлар билан ҳақоратлаб, бўлим биносини тарк этган.

    “Мазкур ҳолат бўйича тўпланган материаллар, ҳуқуқий баҳо бериш учун тўпланган ҳужжатлар Китоб туман прокуратурасига юборилган. Натижаси ҳақида қўшимча равишда хабар қилинади”, — дейди масъул.

    “Дарё” воқеалар ривожини кузатишда давом этади.

    22.06.2023, 16:18   Изоҳ (0)   11453
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда доллар курси тўрт кунлик кўтарилишдан сўнг тушди 

    22.06.2023, 16:15

    Тошкент шаҳридаги электр энергияси истеъмоли олти йилда 30 фоизга ўсгани маълум қилинди 

    22.06.2023, 16:07

    Нодир Жонузоқ Давлат тилини ривожлантириш департаменти мудири этиб тайинланди

    22.06.2023, 16:03

    Тошкент метросидан фойдаланувчилар сони ошди

    22.06.2023, 15:46

    Навоийда давлатнинг 1 млрд сўмдан ортиқ маблағини талон-торож қилган мансабдор бўшатилган лавозимига қайтди

    22.06.2023, 15:23

    “Мулкнинг 8 дан 1 қисми тегиши мумкин” — Пётр Каримов ва Татьяна Каримова ўртасидаги ворислик масаласида суд иши ҳақида адвокат тушунтириш берди

    22.06.2023, 14:59
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Uzbekistan Airports боди-камералар хариди юзасидан тендер натижалари бекор қилинганига изоҳ берди

    Ўзбекистон | 24 август, 08:59

    Ўзбекистонга бензин неча пулдан импорт қилинади?

    Ўзбекистон | 24 август, 08:22

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.