“Реал” Карим Бензема учун хайрлашув ўйини ташкил қилмоқчи.
Бензема 2023 йил ёзида мадридликлар сафини тарк этиб, “Ал-Иттиҳод” сафига ўтди. Француз “қаймоқранглилар” сафида 14 йил давомида тўп сурган.
Marca нашрининг хабарига кўра, “Реал” Бенземага ҳурмат юзасидан “Сантьяго Бернабеу”да “Ал-Иттиҳод” билан ўртоқлик ўйини ташкиллаштирмоқчи.
Ҳужумчи Мадрид клуби раҳбарияти ва собиқ жамоадошлари билан илиқ муносабатни сақлаб қолган. Бироқ, Карим келажакда Европа футболига қайтмоқчи эмас.
Бензема “Реал” сафида 25 та соврин қўлга киритган. 2022 йилда “Олтин тўп”га ҳам эга чиққан.
Франциялик ҳужумчи 353 та гол билан “қаймоқранглилар” тарихида Роналдудан кейин энг яхши иккинчи тўпурарга айланган.
35 ёшли футболчи Саудия чемпионатида 7 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилган.
Изоҳ (0)