Испаниянинг “Барселона” клуби ҳужумчи Жоау Феликсни жамоада олиб қолмоқчи.
Diario Sport нашрининг хабарига кўра, “Атлетико”дан ижарага олинган португалиялик футболчи раҳбариятнинг ишончини оқлаган.
Энди эса каталонияликлар ва Феликснинг агенти Жорже Мендеш ҳозирда янги музокаралар устида иш бошлаган.
“Барселона” Жоаунинг ижарасини бир йилга узайтириши мумкин. Шунингдек, шартномада уни сотиб олиш банди ҳам бўлади. “Атлетико”нинг Феликс билан битими 2029 йилгача мўлжалланган.
Португалиялик футболчи жорий мавсум Ла Лигада 6 та ўйинда иштирок этиб, битта гол ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Изоҳ (0)