Футбол бўйича халқаро ўртоқлик ўйинида доирасида Германия терма жамоаси 14-октябрь, шанба куни АҚШга қарши баҳс олиб борди.
Учрашувнинг 27-дақиқасида Кристиан Пулишич ҳисобни очди. Орадан бир оз вақт ўтиб, Илкай Гундўған ҳисобни тенглаштирди.
Иккинчи бўлимда ҳам немислар яна иккита гол урди. Дастлаб, 58-дақиқада Фюллькруг ўз ҳисобига гол ёздириб қўйган бўлса, 61-дақиқада Жамал Мусиала немисларнинг учинчи голига муаллифлик қилди.
Шу тариқа Германия Юлиан Нагелссман қўл остида дастлабки ғалабасини қайд этди.
Ўртоқлик ўйини
14-октябрь, шанба
АҚШ – Германия 1:3
Голлар: 1:0 – 27 Пулишич, 1:1 – 39 Гундўған, 1:2 – 58 Фюллькруг, 1:3 – 61 Мусиала.
АҚШ: Тернер, Скалли, Рим, Ричардс (Картер-Викерс, 65), Дест, Маккенни (Жонни, 74), Рейна (Де Ла Торре, 46), Муса, Пулишич (Паредес, 75), Веа (Ааронсон, 65), Балогун (Пепи, 66).
Германия: тер Стеген, Та, Ҳуммелс (Зюле, 62), Рудигер, Гозенс, Гросс (Горетцка, 71), Гундўған, Вирц (Ҳаверц, 62), Сане (Брандт, 71), Мусиала (Фьюрих, 81), Фюллькруг (Мюллер, 81).
Огоҳлантиришлар: Ҳуммелс (43), Муса (56).
Изоҳ (0)