Исроил мудофаа кучлари Ғазо секторида ҲАМАС етакчиси Муатаз Ийдага ўлдирилганини маълум қилди.
“Авиазарбада гуруҳнинг жанубий миллий хавфсизлик округи раҳбари Муатаз Ийд ҳалок бўлди”, — дейилади Исроил армияси хабарида.
Исроил ҳарбийлари 15 октябрь куни Ғазо сектори бўйлаб, асосан, шимолда жойлашган 250 дан ортиқ объектга зарба берган.
Исроил нишонлар орасида ҲАМАС ва Фаластин Исломий Жиҳодининг ҳарбий штаб-квартираси, кузатув пунктлари ва бир нечта ракета отиш мосламалари бўлганини даъво қилмоқда.
- Аввалроқ Исроил мудофаа кучлари мамлакатга ҳужум уюштиришда асосий рол ўйнаган шахслардан бири Мерад Абу Мерад ўлдирилгани ҳақида хабар берганди.
Изоҳ (0)