Англиянинг “Тоттенҳэм” клуби форварди Сон Ҳён Мин АПЛда сентябрь ойининг энг яхши футболчиси деб топилди.
Сон сентябрьда 4 та ўйин ўтказиб, 6 та голга муаллифлик қилди.
Ушбу соврин 31 ёшли футболчининг фаолиятидаги 4-си ҳисобланади. Бунга қадар Премьер Лигада Дэннис Бергкамп, Бруну Фернандеш, Терри Анри, Фрэнк Лэмпард, Муҳаммад Салоҳ, Пол Скоулз, Алан Ширер каби футболчилар 4 мартадан ойнинг энг яхши футболчиси бўлган.
Сондан ташқари ушбу соврин учун Хулиан Альварес, Жеррод Боуэн, Педру Нету, Муҳаммад Салоҳ, Киран Триппьер ҳамда Олли Уоткинс каби футболчилар даъвогарлик қилганди.
Изоҳ (0)