• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12497.75
    • RUB156.79
    • EUR14658.61
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Сайлов қонунчилиги яна ўзгармоқда: ярим овоз депутатларга, ярми партияларга

    Ўзбекистонда сайлов тизимини Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатлари корпусини шакллантиришнинг мажоритар-пропорсионал шаклига асосланган сайлов тизимига ўтказиш таклиф этилмоқда.

    Мажоритар ва пропорсионал сайлов тизими ҳақида

    Маълумот учун, халқаро тажрибада сайлов тизимининг мажоритар, пропорсионал ва аралаш турлари мавжуд. Шу кунгача Ўзбекистонда сайлов жараёнлари мажоритар сайлов тизимида ўтказилган.

    Аралаш сайлов тизими депутатлик мандатларининг бир қисми ҳукуматнинг барқарор шаклланишига ҳисса қўшадиган мажоритар тизим тамойиллари бўйича, иккинчи қисми эса пропорсионал тизим тамойилларига мувофиқ тақсимланади. Овозларни тўлиқроқ ҳисобга олиш ва мамлакатдаги сиёсий вазиятнинг ҳақиқий манзарасини аниқроқ акс эттиради.

    Мажоритар сайлов тизимида кўп овоз олган номзод муайян округ бўйича сайланган ҳисобланади. Бунда овозларнинг умумий сонидан мутлақ кўп овоз олган номзод сайланган ҳисобланади. Номзод ўз рақиблари орасидан ҳар бирига нисбатан кўп овоз олса ғолиб деб топилади.

    Пропорсионал сайлов тизимида сайловчилар аниқ бир шахсга эмас, балки партияга овоз беришади. Ҳар бир партия ўз вакилларининг рўйхатини илгари суради. Бунда сайловчилар тегишли партиялар томонидан кўрсатилган вакилларнинг рўйхати учун овоз беради. Сайловчи амалда номзод учун эмас, балки сиёсий партия учун овоз беради.

    Қонунчилик палатаси депутати Жаҳонгир Шириновнинг тушунтиришича, Қонунчилик палатасига депутатлик ўрнининг 50 фоизи мажоритар, яъни ҳозиргидек муайян округлар бўйича энг кўп овоз олган номзодлар сайланиши, қолган 50 фоизи эса пропорсионал, яъни аниқ бир шахсга эмас, балки партияга овоз бериш орқали, партиялар томонидан кўрсатилган рўйхат асосида номзодлар сайланиши назарда тутилади.

    Жаҳонгир Ширинов
    Фото: Олий Мажлис Қонунчилик палатаси 

    “Бундай сайлов тизимида партиялар муҳим ўрин тутади. Улар аҳоли билан муносабатларини таъсирчан ва натижадор бўлишига ҳаракат қилади. Партия ўз дастури орқали халқни ишонтира олсагина муайян овозга эришади. Бу эса жамиятимизда сиёсий плюрализм бўлишини таъминлайди.

    Шу боис, Қонунчилик палатасининг бир гуруҳ депутатлари ташаббуси билан “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига сайлов ва референдум ўтказиш тартибини янада такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилди”, — Жаҳонгир Ширинов.

    Қонун лойиҳаси билан Сайлов кодексига ҳамда 7 та қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилмоқда. Бунда Қонунчилик палатасининг 75 нафар депутати амалдагидек мажоритар тизим асосида бир мандатли сайлов округларидан, қолган 75 нафари эса партия рўйхати бўйича янги таклиф этилаётган пропорсионал тизим асосида ягона сайлов округидан сайланиши белгиланмоқда.

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси 

    “Ягона сайлов округи бўйича сайловчиларнинг овози асосида депутатлик ўринларини партиялар ўртасида тақсимлашнинг аниқ тартиби ўрнатилмоқда.

    Бунда, пропорсионал сайлов тизимида етти фоизлик чегарадан ўтган партияларга ёқлаб берилган умумий овозлар сони 75 та депутатлик ўрнига бўлинади ва ундан чиққан рақам сайлов коэффициенти ҳисобланади. Сўнгра ҳар бир партияга ёқлаб берилган овозлар сони мана шу сайлов коэффициентига бўлинади. Ундан чиққан сон эса ҳар бир партияга бериладиган депутатлик ўрнига тенг бўлади.

    Агар яхлит бўлмаган қолдиқ сонлар вужудга келиб, бунинг натижасида баъзи депутатлик ўринлари тақсимланмасдан қолса, уларни ҳам тақсимлаш тартиби аниқ очиб берилмоқда”, — деди Қонунчилик палатаси депутати.

    Таклиф этилаётган ўзгаришлар:

    • Партия рўйхатидаги кетма-кетликда камида ҳар учта номзоднинг бир нафари аёл киши бўлиши; 
    • Ҳеч қайси партия камида етти фоиз овозни тўпламаган бўлса, сайлов ўтмаган, деб топилиши;
    • Ҳудудий сайлов комиссияларининг уч нафаргача бўлган аъзосининг доимий фаолият юритиши;
    • Марказий сайлов комиссиясининг доимий асосда ишловчи аъзолари сони 7 нафардан 9 нафарга ошириши;Депутатлик ўринлари сони аҳоли сонидан келиб чиққан ҳолда белгилаш;
    • Хориждаги Ўзбекистон фуқаролари Қонунчилик палатаси сайловида пропорсионал тизими бўйича овоз беришда иштирок этиши;
    • Пропорсионал сайлов тизимида сиёсий партиялар сайловчиларнинг камида 7 фоиз овозини олган тақдирда, уларга депутатлик ўринлари берилиши;
    • Қонунчилик палатасида фракция тузиши мумкин бўлган депутатлар сони тўққиз нафардан беш нафарга тушириш;
    • Сайловчилар рўйхатига ҳар бир сайловчининг фақатгина фамилияси, исми, отасининг исми ва туғилган йилини кўрсатиш билан чекланиш таклиф этилмоқда.

    13.10.2023, 18:25   Изоҳ (0)   10126
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Барчаси қонунчилик талабларига мувофиқ амалга оширилганига гувоҳ бўлдик”. Сайлов ҳақида халқаро кузатувчиларнинг фикри

    09.07.2023, 22:20

    Шавкат Мирзиёев “Сайлов ўтди — сафарбарлик тугади”, деб ўйлаганлар хато қилишини айтди

    14.07.2023, 13:30

    Ўзбекистонда муддатидан илгари парламент сайлови бўладими?

    27.09.2023, 13:20

    “Вақф” фондига янги раҳбар сайланди

    13.10.2023, 18:09

    Шавкат Мирзиёев ҳамдўстлик доирасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича қатор ташаббусларни илгари сурди

    13.10.2023, 17:14

    Шавкат Мирзиёев МДҲ олий мукофоти билан тақдирланди 

    13.10.2023, 16:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит

     

    Тавсия этамиз

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Наманганда 60 фоиз қотилликларга оилавий низолар сабаб бўлган — Сенат

    Ўзбекистон | 14 август, 23:44

    “Бундай ҳолатлар такрорланмаслиги учун барча чораларни кўрамиз” — Шерзод Кудбиев аҳолидан асоссиз ечиб олинган солиқлар қайтарилгани ҳақида

    Ўзбекистон | 14 август, 23:22

    Ҳиндистонлик аёл Labubuни хитой маъбуди деб янглишиб, унга ибодат қила бошлади

    Дунё | 14 август, 23:20

    Аляска саммити бошланмасиданоқ Путин глобал тартибни ўз истагига кўра қайта шакллантирмоқда — The Washington Post

    Дунё | 14 август, 23:10

    Барча мактаб ва боғчаларда мажбурий меҳнат устидан рейдлар ўтказилади

    Ўзбекистон | 14 август, 23:00

    Ўзбекистонга олиб келинган фаластинликлар учун махсус жамғарма ташкил этилади

    Ўзбекистон | 14 август, 22:48

    Қозоғистонда сичқон ҳужайраларидан шувоқ чангига қарши антитана яратилди

    Дунё | 14 август, 22:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.