• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12496.94
    • RUB159.38
    • EUR14405.22
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Рол учун 7 килога семиришга мажбур бўлган, турли овозларни тақлид қила оладиган ва Туркияга келин бўлган Наргиза Салмонова 34 ёшда (фото, видео)

    Актриса Наргиза Салмонова нафақат фильмлардаги роллари, балки тақлид санъати билан ҳам томошабинларга яхши таниш. У хорижлик йигитга турмушга чиқиб, ижодда узилиб қолган бўлса-да, томошабинлар учун ҳамон севимли.

    “Эссиз, онам халқ артисти бўларди”

    Наргиза Салмонова 1989 йилнинг 1-октябр куни Тошкент шаҳрида ўқитувчилар оиласида дунёга келган. У оилада тўнғич фарзанд бўлиб, синглиси ва укаси бор.

    Фото: Instagram / @nargiza__salmonova

    — Оиламизда санъаткорлар йўқ, аммо онам бир жойга борса, шунчалик чиройли қилиб гапириб берадики, ўзимни худди ўша ерга боргандек ҳис қиламан. Онам гапларни ҳам шунчалик ролга киришиб айтиб берадики, “Эссиз, актриса бўлганингизда, камида халқ артисти бўлардингиз”, деб куламан.

    Кўпчилик мени тожик ёки озарбайжон миллатига мансуб деб биларкан. Аммо оддийгина ўзбекона оилада туғилганман. Менинг санъаткор бўлишим ҳам шунчаки тасодиф бўлган, — дейди актриса Наргиза Салмонова.

    “Фақат эпизод рол беришарди”

    Наргиза Салмонова Тошкент давлат маданият коллежини тамомлаб, кинодаги фаолиятини бошлайди. Аммо санъатда ўз ўрнини топиши осон кечмайди. Анча вақтгача унга асосий роллар берилмайди. “Учар қиз”, “Омадли йигитлар” ва “Ёзсиз йил” каби фильмларда кичик эпизод ролларни ижро этади.

    Фото: Instagram / @nargiza__salmonova

    — Бош ролни Абдувоҳид Ғаниевнинг “Тақдирлар” (“Боғча ака”) фильмида ижро этганман. Ролнинг катта-кичиги бўлимайди, дейишади-ю, аммо асосий рол актрисага икки ҳисса масъулият юклайди. Суратга олиш майдончасида Адиз Ражабов кўп марта қўллаган. Тасвирга олиш ишлари бошланмасидан аввал илк катта ролим эканлигини айтиб қўйганман. Унинг саҳналари суратга олинганидан кейин ҳам ёнимда турарди. Партнёримнинг ёнимда эканлигини ҳис қилиб, ролни ишонарли ижро этишга ҳаракат қилардим. Жуда кўп партнёрлар билан ишлаганман. Аммо “Тақдирлар”даги Озода роли учун Адиз Ражабовдан миннатдорман, — дейди актриса Наргиза Салмонова.

    “Гап-сўзлардан қўрқаман”

    Наргиза Солмонованинг ижодидан кўра, унинг турк йигитига турмушга чиққани билан боғлиқ гаплар кўпроқ муҳокамаларга сабаб бўлган. Ундан аввалроқ эса унинг хонанда Шоҳруххон билан муносабатлари ҳам муҳокамаларга сабаб бўлганди.

    Фото: Instagram / @nargiza__salmonova

    — Санъаткорлар билан яхши муносабатдаман. Нима учундир ижтимоий тармоққа таниқли йигит ва қиз бирга тушган суратини жойласа, кузатувчилар уларни севишганга чиқаради.

    Мен гап-сўзлардан қўрқаман. Турмушга чиқмаган қизнинг атрофида турли миш-мишлар болалаши яхшимас-да. Шоҳруххон билан дўстмиз. Уни ҳурмат қиламан. Самимиятни йўқотмаган инсон, — дейди актриса.

    “Рол учун семирганман”

    Актриса “Артист” ситкомида суратга тушиш учун бир неча килограмм вазн тўплаган, аммо суратга олиш ишлари якунланганидан кейин қоматидан уялиб, омма эътиборидан четда юришга ҳаракат қилган.

    Фото: Instagram / @nargiza__salmonova

    — “Артист” сериалида суратга тушиш учун нақд 7 килограмм вазн тўпладим. Бу режиссёр Аюб Шаҳобиддиновнинг талаби эди. Қоматим аввалдан ўзгарувчан бўлган. Мактаб вақтида қанча есам ҳам тўлишмасдим. Ҳозир эса аксинча, стрессга учрасам, тезда вазн тўплайман. Аммо семирган вақтимда ўзимга ёқмасдим. Ҳар куни спорт залига бориб, тинимсиз машғулотлардан кейин 7 килограммга оздим. Аммо вазн ташлагунга қадар омма эътиборидан четда юришга ҳаракат қилдим. Ҳатто интервьюлар ҳам берганим йўқ, — дейди актриса Наргиза Салмонова.

    “Бир оилани буздинг, дейишган”

    2017 йили актриса билан боғлиқ кўнгилсиз хабар тарқади. Яъни актриса сабаб бир эркак оиласи билан ажрашган. Аёл эса бунда Наргиза Салмоновани айблади. Актриса интервьюларининг бирида бундай гап-сўзлар руҳиятига оғир таъсир қилгани ҳақида гапириб ўтган.

    Фото: Instagram / @nargiza__salmonova

    — “Севгини чиқарганга минг лаънат, бир оилани буздинг”, деб жуда хунук гапларни ёзишди. У эркакни танимасам, оиланинг ажрашишида нима айбим бор? Ижтимоий тармоқларда ёзилган гаплар руҳиятимга қаттиқ таъсир этган. Балки ҳаётда бундай бўлмагандир, чунки ижтимоий тармоқ ёлғонга тўла. Шундай бўлса-да, бу гаплар менга қаттиқ таъсир этган, — дейди Наргиза Салмонова.

    “Турк йигити билан оила қуришни ният қилмагандим”

    Наргиза Салмонова кинодаги фаолиятидан ташқари, театрда ҳам фаолият юриган. У бир муддат “Турон” театрида ишлаб, тажбирали устозлар билан бирга ишлаган. У театрда “Чархпалак” сериалидаги лўли Марям роли билан томошабинларга маъқул бўлган Элмира Раҳимжонова сабаб ҳаёти ўзгариб кетганини ҳам айтиб ўтган.

    Фото: Instagram / @nargiza__salmonova

    — Бир куни театрда гаплашиб ўтирсак, Элмира Раҳимжонова “Ёзги таътилда барчангиз Туркияга борасиз, меҳмон қиламан”, деди. Қувониб кетиб, таътил вақти илк марта Туркияга йўл олдик. Аммо ҳаётим бунчалик ўзгариб кетишини ва у ерда турмуш ўртоғим билан танишишимни хаёлимга ҳам келтирмагандим. Instagram’га расм ва видеолар жойласам, ижтимоий тармоқларда дугона бўлиб қолган қиз хабар юборди. Ва кечки пайт учрашишга келишиб олдик. Уни бўлажак турмуш ўртоғим танир экан. Хуллас, дугоналарнинг учрашуви ижтимоий тармоқларга жойланган, турмуш ўртоғим мен билан қизиқиб қолган. Бир марта учрашганмиз ва у инсон менда илиқ таассурот қолдирган. Ижтимоий тармоқларда гаплашиб, бир-биримизни синаганмиз, — дейди актриса.

    “Аввал турк тилини билмасдим”

    Актриса турк тилини унчалик яхши билмагани ва ўрганишида турмуш ўртоғининг ёрдами катта бўлгани ҳақида сўзлаб берди.

    Фото: Instagram / @nargiza__salmonova

    — Турк тили ўзбек тилига ўхшаса-да, мулоқотда уни тушуниш қийинчилик туғдиради. Турк тилини унча яхши билмасдим, “Секинроқ гапиринг, англаёлмаяпман”, деб кўп гапирардим. У тилни ўрганишим учун қайси фильмларни кўришим кераклигин ҳам айтарди. Тўйдан кейин ҳам жуда қизиқ бўлган. Қайнона ва қайнотам билан бирга яшардик. Тўғриси, баъзи сўзларни билмаганимдан, уларни хатти-ҳаракатларим билан кўрсатиб берардим. Бир куни қайнотам бозорлик қилгани кетаётганида “Сабзи олиб келинг”, деёлмаганман. Нима деб тушунтиришни билмай, “Қуёнлар ейдиган сабзавот”, деганман. Тухум сўзини билмай “Товуқ босади-ку”, деган гапим ҳам анча кулгига сабаб бўлган, — дейди актриса.

    “Ватан хоинисан, дейишган”

    Актрисанинг турк йигитига турмушга чиққани билан боғлиқ хабар ижтимоий тармоқларда кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди.

    Фото: Instagram / @nargiza__salmonova

    — Бахт тилаган инсонлар орасида дилимни оғритганлари ҳам бўлган. “Ватан хоинисан” дейишгани жуда оғир ботган. Мен Туркияга оила қуриш ниятида бормагандим, кичик сабаб мени олис манзилга етаклаб борди. Ҳаттоки оила қуриш таклифини бергани ҳам кутилмаган воқеа бўлган. Оддий кийимда борганим учун уни койиганман. “Шунча тайёргарлик кўрибсиз, бир оғиз айтганингизда чиройлироқ кийим кийиб келардим”, деганман, — дейди актриса.

    “Тўйим кемада бўлишини орзу қилардим”

    Наргиза ва Эмраҳнинг мусулмонча тўйлари бир оз аввал бўлиб ўтганди. Уларнинг замонавий никоҳ оқшоми Истанбул шаҳрида, виллада бўлиб ўтди. Тўйда жуфтликнинг яқинлари ва оила аъзолари иштирок этди.

    Фото: Instagram / @nargiza__salmonova

    — Тўйим кемада бўлишини орзу қилардим, орзум ушалди. Бу орзумни тақдиримга битгани учун Аллоҳимга ҳамд-у санолар бўлсин!” — деб ёзганди актриса Instagram саҳифасида.

    “Турмуш ўртоғим ‘Бравo’да чиқишимга қарши бўлмаган”

    Оила қургач актриса ижоддан узилди. Тўйидан роппа-роса 4 йил ўтиб Ўзбекистонга келди ва “Браво” кулги жамоаси билан бирга концерт дастурида иштирок этди.

    Фото: Instagram / @nargiza__salmonova

    — “Браво” жамоасини олдиндан яхши кўриб, томоша қилардим. “Браво” жамоасига таклиф қилишгани мен учун ҳам кутилмаган таклиф бўлди. Жавлон Шодмонов ҳамда Отабек Мирзахолов телефон қилиб, “Шунақа таклиф бор, биргаликда ишласак нима дейсиз?” дейишганида мен рози бўлдим. Албатта, бу масалада турмуш ўртоғимнинг фикрини олган ҳолда, улар рози бўлганларидан сўнг, мен ҳам розилик билдирдим. Бу йил “Браво”нинг янги концертида илк маротаба чиқиш қилдим.

    Биз томошабиннинг қарсаги, қўллаб-қувватлашидан катта энергия оляпмиз. Улар бизни олқишлагани сайин биз хурсанд бўляпмиз. Театрда ишлаб юрган вақтларимда томошабин бизни тушунмаса, эснаб ўтирса, меҳр билан томоша қилмаса, кайфиятимизга таъсир қиларди. Буни саҳнада билдирмасак ҳам, уйга қайтгандан сўнг ўйлаб юрардик. “Браво” жамоасини эса мухлислар жуда зўр кутиб олишди, — дейди актриса.

    “ ‘Мардикор аёл’да чиққанимдан афсусланганман”

    Актриса “Мардикор аёл” сериалида суратга тушганидан афсуслангани ва бошқа режиссёрларнинг ҳам таклифидан чўчиётгани ҳақида айтиб ўтган.

    Фото: Instagram / @nargiza__salmonova

    — Ўзбекистонга келганимда бир сериалга таклиф қилишди. Актёрлар орасида халқимиз ардоғидаги санъаткорларнинг борлигини билиб, сценарийнинг маълум бир қисмини ўқиб, сериалга тушишга рози бўлгандим. Очиғини айтадиган бўлсам, ўша сериалга тушганимдан афсусландим. Чунки монтаж ва дубляж ишларидан умуман қониқмадим. “Танаффус қилган бўлсам ҳам, ҳеч нима йўқотмабман”, дедим. Бу гапларимдан хафа бўлишмасин. Ўша қилган хатойим менга тажриба бўлди. Энди янада яхшилаб ўйлаб, кейин таклифларни қабул қиламан.

    Фото: Instagram / @nargiza__salmonova

    Туркия кино оламидан менга бир қанча таклифлар келди. Сценарийни ўқиганимда, тўғриси, ҳайратландим. Ўн йилдан буён санъат соҳасида юрган бўлсам, сценарийнинг бунақа пухта ёзилганини кўрмагандим. Сценарийда қаҳрамонингизнинг кўз ранги, қараши, болалиги, болаликдаги лақаби, болаликда қандайдир касал орттирган бўлса, ўша касаллик тарихи, ҳамма-ҳаммаси тўлиқ ёзилган. Режиссёр келиб актёр ёки актрисага тушунтириб беришга ўрин қолдирилмаган. Актёр сценарийни ўқийди, “бўлди, тайёрман”, деб суратга тушади. Актёр ёки актриса сочини, костюмини, режиссёрдан бориб, қаҳрамонининг характерини сўрамайди, у ерда актёр ёки актриса фақат ва фақат ўзининг ишини қилади, — деганди актриса.

    “Ажрашганим йўқ”

    Актрисанинг Ўзбекистонга қайтишини кўпчилик оилавий низолар, хусусан, турмуш ўртоғи билан ажрашгани билан боғлади. Аммо актриса мухлисларнинг ҳеч бир саволига жавоб беришни истамади. “Браво” жамоаси билан якунланган концертдан сўнг у Instagram профилига Туркияга кетаётгани билан боғлиқ сурат жойлади, холос. Шу йилнинг 18 апрель куни актриса фарзандли бўлганини маълум қилди. Аммо ҳалигача фарзанди билан боғлиқ маълумотларни ошкор этгани йўқ.

    Фото: Instagram / @nargiza__salmonova

    — Яқин жойга турмушга чиққан аёл бир ойда бир ёки икки марта уйига келиши, узоққа турмушга чиққанларни йилда бир оиласини кўргани келиши нормал ҳолат. Бу “ажрашди” дегани эмас. Иккала шаҳардаям Аллоҳ умр берганича яшайман ва Аллоҳ насиб этганича санъатни давом эттираман”, — дейди актриса.

    “Шаҳзода Муҳаммедова мендан ранжиган”

    Наргиза Салмонова тақлид санъатига уста. У ҳамкасбларининг овозини шу қадар ўхшатадики, мухлислар ажратолмай қолишади.

    — Овозларни тақлид қилиш энг севимли ҳоббиларимдан бири. Менимча, бу ҳам онамдан ўтган бўлса керак. Аммо тақлид ҳаммага ҳам ёқавермайди. Масалан, яқин дугоналаримдан бири Шаҳзода Муҳаммедова овозини тақлид қилганим учун ранжиган. Ҳозир ҳам илтимос қилиб сўрашмаса, тақлид қилмайман, — дейди актриса Наргиза Салмонова.

    Фото: Instagram / @nargiza__salmonova

    Актриса сўнгги интервьюларининг бирида турмуш ўртоғи билан Ўзбекистонда тадбиркорлик қилишни режалаштираётгани ва Тошкентда оиласи билан яшаш нияти борлигини маълум қилган.

    05.10.2023, 19:30   Изоҳ (0)   104194
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Instagram: Наргиза Салмонова она бўлди, фарзанд кутаётган Ирода Исмоилова, унвон ололмаётганидан нолиган Каниза

    27.05.2023, 22:30

    Моҳичеҳра Шомуродова, Наргиза Салмонова ва никоҳ тўйи хорижда нишонланган бошқа ўзбек шоу-бизнеси вакиллари (фото) 

    17.07.2023, 13:40

    “Тошкентдан кислород баллони олиб келтирдик, аммо улгуролмадик”. Озода Нурсаидова шифохонадаги шароитсизлик онасининг ўлимига сабаб бўлгани ҳақида   

    05.10.2023, 19:14

    “Вайнни кўриб йиғладим”. Мафтуна Шокирова Озод Шукуруллаев билан ижодини тўхтатгани ва унинг янги партнёридан хафа бўлгани ҳақида

    05.10.2023, 13:10

    Instagram: Укасини уйлантирган Зиёда, ойига 20 минг топадиган Мўмин live, Нилуфар Усмонова хонадонида байрам

    04.10.2023, 22:15

    Театрда суфлёрликдан актёрликкача бўлган йўлни босиб ўтган ва 40 ёшдан кейин омади кулган Фарҳод Абдуллаев 66 ёшда (фото)

    04.10.2023, 10:54
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Турк актёри Меҳмет Гунсур янги сериал билан экранларга қайтмоқда

    Кино | 23 июн, 13:38

    Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ҳафта ўртасида ҳарорат пасаяди

    Ўзбекистон | 23 июн, 13:32

    “Барселона” Кувайтда туғилган футболчи билан шартнома имзолаши кутилмоқда

    Спорт | 23 июн, 13:29

    “Мия иссиқни ёмон кўради” — нейропсихолог олим

    Саломатлик | 23 июн, 13:12

    Ўзбекистон сунъий интеллектга тайёрлик бўйича халқаро индексда бир йилда 17 поғонага кўтарилди

    Ўзбекистон | 23 июн, 12:58

    Instagram: Рихситилла Абдуллаев неварали бўлди, Рашид Холиқов ўғлига қимматбаҳо автомобиль совға қилди, Шаҳло Алижоновага Marry me ташкиллаштиришди

    Шоу-бизнес | 23 июн, 12:44

    Исроилни тарк этмоқчи бўлганлар учун парвозлар йўлга қўйилди

    Дунё | 23 июн, 12:38
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.