Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси ҳисоботига кўра, Исроил ҳужумлари оқибатида 123 538 нафар фаластинлик Ғазо секторидаги уйларини ташлаб кетишга мажбур бўлган.
“123 538 дан ортиқ кишини ташкил этувчи 17 500 дан ортиқ оила, асосан қўрқув ва хавфсизлик хавотирлари ҳамда вайронагарчиликлар сабабли Ғазодаги уйларини ташлаб кетишга мажбур бўлди”, — дейилади ташкилот ҳисоботида.
БМТнинг Яқин Шарқдаги фаластинлик қочқинларга ёрдам агентлиги ҳисоб-китобларига кўра, улардан 73 538 нафари 64 та мактабдан бошпана топган. Агентлик томонидан тайинланган Ғазо секторидаги бошпаналар ҳам кўчирилганларни қабул қилиб, уларга тез ёрдам кўрсатмоқда.
7-октябрдан бери HАMAS ва Исроил армияси бир-бирга авиазарбалар йўлламоқда. Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ғазо секторида 413 нафар фаластинлик ҳалок бўлгани, яна 2,3 минг киши жароҳатланганини маълум қилди. Исроилда 700 дан ортиқ одам қурбон бўлган, 2,1 минг киши жароҳатланган.
Изоҳ (0)