Ўзбекистонда 8 ой ичида 25 минг нафарга яқин бола ота ёки онасиз яшашга мажбур бўлди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 8 ойида малакатимизда 33 мингдан ортиқ оила ажрашган. Мамлакатдаги оилавий ажрашишлар сабаб, жорий йилнинг ўтган 8 ойида 25 минг нафарга яқин болалар ота ёки онанинг тўлиқ меҳридан бебаҳра қолмоқда.
2022 йилда Оила ва хотин-қизлар қўмитаси томонидан “хotin-qizlar.uz” миллий платформаси яратилган. Унга маҳалладаги хотин-қизлар фаоллари томонидан “Хонадонбай”, “Фуқаробай” ёндошув асосида мамлакатдаги 17,8 миллиондан зиёд хотин-қизлар тўғрисидаги маълумотлар киритилган.
Изоҳ (0)