Июнь ойида ўзбекистонликлар тарихда илк бор рекорд қийматдаги доллар сотиб олди. Бу ҳақда Марказий банк маълум қилди.

Жорий йил апрелда аҳолининг банкларга доллар сотиши, май ойидан АҚШ валютасини сотиб олиши рекорд даражада орта бошлади.
Июнь ойида тарихда биринчи марта фуқаролар банклардан 1 миллиард доллардан зиёд (1,1 миллиард доллар) хорижий валюта харид қилди. Таққослаш учун, 2024 йил июнида 697 миллион доллар сотиб олинган.
Жорий йил июнда банклар аҳолидан 1,7 миллиард доллардан кўпроқ валюта сотиб олган. Ойма-ой таққосланганда бу кўрсаткич аввал қайд этилмаган. Масалан, ўтган йил мос даврида аҳоли томонидан банклардан 1,3 миллиард доллар хариди амалга оширилган.
Умумий рақамларга кўра, жорий йил I ярмида аҳоли 9 миллиард АҚШ доллари сотиб, 5,3 миллиард доллар сотиб олган. 2024 йил мос даврида сотув ҳажми 7,1 миллиард долларни, харид кўрсаткичи 4,5 миллиард долларни ташкил этган.
Изоҳ (0)