“Тошкент” аэропортида самолётлар тўхташ жойларини капитал таъмирлаш ишлари бошлангани маълум қилинди.
Қайд этилишича, Тошкент аэропортининг аеродром мажмуасини таъмирлаш ишлари давом этмоқда. Хусусан, B1-B5 ва B11-B17 самолёт турар жойларини, шунингдек, РД-Б юриш йўлини капитал таъмирлаш ишлари бошланди. Капитал таъмирлаш доирасида сунъий қоплама мустаҳкамланади.
“Бу жойда охирги марта таъмирлаш ишлари 2000 йилларда амалга оширилган. Фойдаланиш муддати узоқ бўлганлиги сабабли таъмирлашни талаб қилувчи нуқсонли жойлар шаклланган”, — дея изоҳ берилди “Uzbekistan Airports”нинг парвозларга аэродромда техник таъминот кўрсатиш бўлимида.
Таъмирланаётган асфалт ва бетон аралашмасининг умумий майдони 92 минг квадрат метрни ташкил қилади.
Изоҳ (0)