Ханчжоу—2022 ХIX ёзги Осиё ўйинлари 7-октябрь, шанба куни давом эттирилмоқда.
Эркин кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Бекзод Абдураҳмонов Осиё ўйинларидаги учинчи медалини қўлга киритди.
-74 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган Абдураҳмонов бронза медали учун кечган беллашувда туркманистонлик Перман Хоммадовдан устун келди.
Эслатиб ўтамиз, Абдураҳмоновнинг ҳисобида 2014 ва 2018 йилги Осиё ўйинларининг олтин медаллари бор.
Изоҳ (0)