• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Портлаш бўлган”. Кореялик аёлни ёнғиндан қутқарган ўзбекистонлик эркак воқеа ҳақида айтиб берди (видео)

    Жанубий Кореяда 40 ёшли ўзбекистонлик эркак ўз ҳаётини хавф остига қўйиб, 69 ёшли кореялик аёлни ёнғиндан қутқаргани ҳақида хабар берилган эди. Мазкур эркак воқеа ҳақида айтиб берди.

    Фото: Жанубий Геонгсанг провинцияси ёнғин бошқармаси

    Унинг сўзларига кўра, дастлаб портлаш юзага келган, кейин ёнғин бўлган. Ташқарига чиққанида олов ичида одам борлигини эшитган ва уни қутқариш учун ёнғин ҳудудига кирган. Ҳозирда аёл шифохонада даволанмоқда. 

    “Кечки соат 18:40 атрофида портлаш юзага келди. Кучли зарба билан пастимиздаги ресторандан олов чиқиб, қора тутунлар чиқди. Бақир-чақир бўлди, ичида одам ётгани айтилди. Олов ҳаддан ташқари кучли эди. Ўша пайт кириб, одамни олиб чиқиш фикри келиб қолди. Ресторан бошлиқлари эр ва хотин эканини билардик. Ҳойнаҳой, эгаси ўша кекса аёл, дедим. Олиб чиқиш фикри келди. Олди-орқамга қарамадим. Ҳаракатимиз, Худога шукур, яхшиликка бўлди. Кекса аёл ҳаёти сақлаб қолинди, даволанмоқда”, — дейди эркак.

    Ёнғин ҳақида

    Жанубий Кёнсан провинциясининг ёнғин хавфсизлиги бошқармасига Янсан шаҳридаги кекса эр-хотин бошқарадиган ресторанда ёнғин чиққани хабар берилган. Тамаддихонада портлаш овози, ойнанинг синиши ва алангага гувоҳ бўлган номаълум шахс 119 рақамига қўнғироқ қилган.

    Бироқ бу орада аёл ресторанда ёлғиз бўлган, аланга тўсатдан тарқалиб кетган. Ўт ўчирувчиларнинг сўзларига кўра, аёл куйган, ҳушсиз ва оғир аҳволда бўлган.

    Аёлнинг 70 ёшлардаги турмуш ўртоғи ёнғин бошланишидан олдин ресторанни тарк этган ва шиддатли ёнғин туфайли унга кира олмаган. Ҳодиса пайти қўшни виллада яшовчи Ўзбекистон фуқароси ёнаётган ресторанга кириб, аёлни олиб чиққан.

    Ёнғин бутун ресторан ва яқин атрофдаги автомобилларни қамраб олган. Маҳаллий вақт билан соат 18:44 да бошланган ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан 19:11 да тўлиқ ўчирилган. Келтирилган зарар 80 миллион вон (60 419 доллар) миқдорида баҳоланмоқда.

    Айни пайтда аёл бутун танасининг иккинчи даражали куйиш жароҳати билан касалхонада даволанмоқда, унинг эри ҳам ёнғинда олган жароҳатлари туфайли муолажа олмоқда. Уни қутқарган ўзбекистонлик эркак шиша синишидан енгил тан жароҳати олган, унга воқеа жойида биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган. Ёнғин хавфсизлиги ходимлари ҳодисанинг аниқ сабабларини ўрганмоқда.

    29.09.2023, 16:36   Изоҳ (0)   13832
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Россияда ўзбекистонлик эркак ахлатхонадан 65 минг доллар топиб, пулларни эгасига қайтарди

    26.05.2023, 18:33

    Тамаки контрабандаси беш баравар ошди — ЎзЛиДеп пресс-клубида яширин иқтисодиёт муаммоси таҳлил қилинди

    29.09.2023, 16:30

    Ўзбекистонда доллар расмий курси ошди

    29.09.2023, 16:13

    “Германиядан кечаси 1 да ҳокимга ва менга телефон қилдилар” — Абдулла Арипов сафардаги президент Сергели аҳолисидан хабардорлиги ҳақида

    29.09.2023, 15:44

    “Фуқаролар эътирози ва коррупцияга сабаб бўлмоқда”. Авиакассалардан чипталар олишдаги муаммо Сенатда танқид қилинди

    29.09.2023, 14:46

    Ўзбекистонда август ойида ЙТҲлар оқибатида 300 киши ҳалок бўлди 

    29.09.2023, 13:36
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.