Шавкат Мирзиёев Германия Федерал канцлери Олаф Шольцнинг таклифига биноан 28-сентябр куни ташриф билан Берлин шаҳрига келди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
![](/static/Taqdirlov/gp.jpg)
Берлин—Бранденбург халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Берлин федерал ўлкаси ички ишлар, рақамлаштириш ва спорт вазири Ирис Шпрингер ҳамда бошқа расмий шахслар кутиб олди. Эртага, 29-сентябр куни Ўзбекистон етакчиси Марказий Осиё ва Германия давлат раҳбарлари саммитида иштирок этади, Федерал президент Франк-Валтер Штайнмаер ва Федерал канцлер Олаф Шольц билан музокаралар ўтказади.
![](/static/Taqdirlov/gpp.jpg)
Ташриф дастуридан ишбилармонлик тадбирлари ҳам ўрин олган.
![](/static/Taqdirlov/gpg.jpg)
Изоҳ (0)