Ханчжоу—2022 ХIX ёзги Осиё ўйинлари 26 сентябрь, сешанба куни давом эттирилмоқда.
Бокс бўйича жаҳон чемпиони Абдумалик Ҳалоков Осиё ўйинларидаги иштирокини муваффақиятли бошлади.
Абдумалик илк босқичда Хитой Тайпейи вакили Ченг Веи Лини катта устунлик билан доғда қолдириб, навбатдаги даврага йўл олди.
Унинг кейинги босқичдаги рақиби ветнамлик Ван Дуонг Нгуен бўлади.
Эслатиб ўтамиз, 25 сентябрь кунги баҳсларда Ҳасанбой Дўстматов ва Асадхўжа Мўйдинхўжаевлар рақиблари устидан ғалаба қозонган эди.
Изоҳ (0)