Неймар Бразилия чемпионатига қайтиши мумкин.
Ҳужумчи ёзги трансферлар ойнасида “ПСЖ”дан “Ал-Ҳилол”га ўтган эди. Журналист Адемир Кинтино Неймар 2026 йилги Жаҳон Чемпионатига тайёргарлик кўриш учун “Сантос”га қайтишни хоҳлаётганини айтиб ўтди.
“Неймар ва унинг отасини дўстлари билан суҳбатда футболчи саудияликлар билан 4 йиллик эмас, “Сантос”га қайтишини ҳам инобатга олиб, бир йиллик шартнома имзолагани ҳақида маълумот олдим. Бу ишни 2010 йилда Робиньо ҳам қилганди.
Неймар “Сантос” билан алоқага чиққан ва қайтишини маълум қилган. Менинг Неймар билан умумий дўстларим бор, улар буни тасдиқламоқда”, — дейди Кинтино.
Неймар “Сантос” тарбияланувчиси ҳисобланади. У клуб тизимида 2003 йилдан 2013 йилгача бўлган.
Жорий мавсум “Ал-Ҳилол” сафида 3 та ўйин ўтказиб, битта голли узатмага муаллифлик қилган.
Изоҳ (0)